“Уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби” бўйича ўқув курси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октабрдаги 641-сонли қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 25-апрелдаги “Уруғлик дон олиш учун экилган ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш тўғрисида”ги 115-сонли буйруғининг 6-бандида ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказиш бўйича республиканинг кўргазмали ўқув-семинарини ташкил қилиш топшириғи берилган.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасида жорий йилнинг 3 май санасидан “Уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби” бўйича шартнома асосида ўқув курси ташкил этилди.

Мазкур ўқув курсида назарий ва амалий ўқув машғулотлари амалдаги меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солишга доир меъёрий ҳужжатлар ҳамда халқаро меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ўқув- тематик дастурларга мувофиқ машғулотлар олиб борилмоқда.

Ўқув курсида назарий ва амалий машғулотлар кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар томонидан ўтказилиб, курс якуни билан тингловчиларга махсус гувоҳномалар тақдим этилади.

 

photo2024-05-0413-18-02.jpg

photo2024-05-0413-18-03-2.jpg

photo2024-05-0413-18-03.jpg

photo2024-05-0413-18-02-2.jpg

photo2024-05-0413-18-02-3.jpg

 

Published by agroxizmat on 2024 Май 4

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш