category

Янгиликлар

Марказнинг ҳудудий филиалларида маънавий-маърифий ишлар намунали йўлга қўйилганлиги ҳолати кўздан кечирилмоқда

Жорий йилнинг 12-15 август кунлари Марказнинг Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилояти ҳудудий филиаллрида маънавий-маърифий ишлар намунали йўлга қўйилганлиги бўйича ўрганиш ўтказилди. Ушбу ўрганишдан асосий мақсад, Ўзагроинспекциянинг 2024-йил 29-январдаги  02/4-4-209-сонли топшириғида кўрсатилган “Ўзагроинспекция” маънавият ва маърифат Кенгашининг 2024-йил 17-январдаги “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш, соҳа бўйича ушбу йўналишдаги фаолият натижадорлигини тубдан ошириш. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди, ҳамда бартараф этиш чоралари кўрилди.                  

Published by agroxizmat on 2024 Авг 16

БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги тизимидаги вазиятни баҳолаш доирасида ФАО нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда ФАО минтақавий буюросининг вакилларидан бири жаноб Оржон Джоджи бошчилигидаги халқаро экспертлар гуруҳи "Ўзагроинспекция" ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази“ давлат муассасасига ташриф буюрди. Ташриф давомида, халқаро экспертлар Марказда жойлашган лабораториялар мажмуаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шу билан бирга, халқаро экспертларга "Ўзагроинспекция"нинг аграр ва озиқ-овқат хавфсизлиги тизимидаги ўрни ҳамда маҳсулотларни сифатини баҳолаш ва сертификатлаштириш фаолиятига доир жараёнлар юзасидан тақдимотлар намойиш этилди.   Учрашув томонлар ўртасида савол-жавоб тарзида ташкил этилиб, халқаро экспертларнинг саволларига "Ўзагроинспекция" мутахассислари томонидан атрофлича жавоб ва тушунтиришлар берилди. Учрашув якунида, халқаро экспертлар "Ўзагроинспекция"нинг аграр ва озиқ-овқат хавфсизлиги тизимида олиб бораётган ишлар яхши йўлга қўйилганлиги ва халқаро даражада амалга оширилаётганлигини таъкидлади, шунингдек, Ўзбекистонда уруғчилик хўжаликларига етказиб берилаётган уруғликларнинг сифатига катта эътибор қаратилаётганига йўналтирилган ишларни алоҳида эътироф этди.  Учрашув томонлар ўртасида самимий ва кўтаринки руҳда кечди. Эслатиб ўтамиз, 2023 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ва  ФАО бош директори Цюй Дунъюй билан ўтган расмий учрашувда Ўзбекистон ва ФАО ўртасидаги 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик дастурига учта йўналиш бўйича қўшма тадбирларни киритиш бўйича келишувга эришилган эди. Улар: - қишлоқ хўжалигини модернизatsiя қилиш, жумладан, тупроқни тартибга солиш, уруғларни сақлаш ва танлаш;  - қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, жумладан, «Қўлни қўлга» ташаббуси доирасида маълумотлардан фойдаланиш ва «1000 та рақамли қишлоқ» ташаббусини амалга ошириш; - янги самарали молиявий воситаларни жорий этиш. "Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати                    

Published by agroxizmat on 2024 Авг 14

Марказнинг дала тажриба майдонида “Ғўзанинг навдорлигини аниқлаш бўйича семинар-тренинг” ташкил этилди

"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази“ ДМнинг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган дала тажриба майдонида 2024-йил 5-8 август кунлари о'тадиган “Ғўза майдонларида апробация кўригини ўтказиш, ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби” бўйича ўқув курслари доирасида, бугун 6 август куни дала тажриба майдонида “Ғўзанинг навдорлигини аниқлаш бўйича семинар-тренинги” ташкил қилинди.  Ушбу семинарда Марказнинг кўп йиллик тажрибага эга ходимлари қаторида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, корхоналар ва илмий тадқиқот институтлари мутахассис ходимлари иштирок этдилар.                

Published by agroxizmat on 2024 Авг 6

Марказда халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Жорий йилнинг 31-июль куни "Ўзагроинспекция" ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасасининг марказий уруғчилик лабораториясига Германия Федератив Республикасининг GIZ халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси дастур бошқарувчиси Беате Шореит бошчилигидаги бир қатор вакиллар ташриф буюришди. Учрашувда, ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилаш ва тажриба алмашиш мақсадида, икки томон ўртасида мутахассисларни алмашинуви йўлга қўйиш борасида келгусида амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.          

Published by agroxizmat on 2024 Авг 1

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги йўналишида янги лойиҳа амалга оширилади

Жорий йилнинг 18 июлб куни "Ўзагроинспекция" қошидаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш" давлат муассасасининг марказий уруғчилик лабораториясига Туркия давлатининг Ўзбекистондаги элчихонасининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси жаноб Бурҳан Демирок ташриф буюрди. Ташриф давомида, Бурҳан Демирок Марказ фаолияти, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларининг экинбоплиги, ГМО ва хавфсизлигини аниқлаш, пахта толаси ва момиғини синовдан ўтказиш ҳамда дон ва дон маҳсулотларини синовдан ўтказиш жараёнлари билан яқиндан танишди.            

Published by agroxizmat on 2024 Июл 19

Ўқув курсларининг I-2024 гуруҳида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5-июль санасида "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсларининг I-2024-сонли гуруҳида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди. Ушбу имтиҳонлар Марказнинг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилиб, якунда курс тингловчиларига махсус сертификатлар топширилди.        

Published by agroxizmat on 2024 Июл 8

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш