Алоқа
Туркия ун саноати федерaцияси – (ТУСАФ) томонидан ташкил қилинган “Барқарор келажак” номли ХIХ-Халқаро конгресси доирасида Туркия давлатининг “ТМО” “Тупроқлар маҳсулотлари давлат ташкилоти” раҳбари Ахмет Гулдан томонидан дон маҳсулотлари устидан назоратларни амалга ошириш, маҳсулотларини сифатини баҳолаш, мутахассисларни малакасини ошириш бўйича хамкорлик ишлашга тайёрлиги билдирилди.
Шу билан бирга “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ДМ ходимлари “ТМО” ташкилотига қарашли Анкара шаҳрида жойлашган Дон ва дон маҳсулотларини синовдан ўтказиш Марказий лабораторияси билан яқиндан танишилди. Мазкур лабораторияда делегaция аъзолари янги замонавий синов жиҳозларида синовлар ўтказиш жараёнларида иштирок этдалар ва ICC халқаро стандартлар бўйича дон маҳсулотларини баҳолаш усуллари билан танишишга эришдилар.
Конгрессда, ун, макарон ва ем ишлаб чиқарувчилар, уларни етказиб берувчилар, ун тегирмон ускуналари ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар корхоналар раҳбарлари ва мутахассислари, 1300 дан ортиқ миллий, 40 нафар халқаро делегатлар, 500 дан ортиқ компаниялар ва 1000 дан ортиқ йирик ташкилот вакиллари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" ДМ ходимларидан иборат 4 нафар мутахассислари иштирок этишди.
"Ўзагроинспекция" мутахассислари томонидан Конгресс иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасида дон ва ун соҳасидаги ислоҳотлар ва қилинган ишлар юзасидан маълумотлар билан улашилди. Шу билан бирга дон ва уни қайта ишлаш соҳасидаги инновацион технологиялар билан танишилди.
"Ўзагроинспекция" делегатлари томонидан мазкур Конгресс давомида дон ва дон маҳсулотларини клейковина ва нонвойбоплик сифатини ошириш ва экспорт боб маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инновацион технологиялар билан танишишга эришилди.
Жорий йилнинг 18-феврал куни “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасида Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 2-сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-561-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бойича ПҚ-401 сонли Қарори жросини таъминлаш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирни Марказнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилот раиси С. Усмонова олиб борди. Мамлакатимиз фуқароларининг катта қисмини ёшлар ва хотин-қизлар ташкил етади. Aҳолининг 49,7 фоизи ҳамда меҳнат ресурсларининг 45 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келмоқда. Демак, юртимиздаги ижтимоий масалаларнинг аксарияти улар ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ.
Суҳбат давомида хаётда инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин емаслиги. таъкидлаб ўтилди. Йиғилиш давомида ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликга, бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор етилиши мумкин емаслиги ҳақида сўз олиб бордилар.
Давра суҳбатида аёллардан турли хил савол жавоблар ва қизиқарли фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
2025-йил 12-февраль куни "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-2025 йиллар мобайнидаги фаолияти якунлари бўйича ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Ҳисобот-сайлов йиғилишида касаба уюшмаси қўмитаси ва тафтиш комиссияси раисларининг ҳисоботлари тингланди. Шундан сўнг, касаба уюшмаси қўмитаси Раиси, таркиби ва тафтиш комиссияси, марказий аппарат ҳамда ҳудудий вилоят филиаллари ходимлари иштирокида очиқ овоз бериш йўли орқали сайланди.
Шу кунларда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси қошидаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси директори Ж. Каримов аграр соҳа олимларидан иборат делегatsiяси билан Австралия мамлакатида бўлиб турибди.
Ташриф давомида делегatsiя аъзолари Брисбен шаҳрида жойлашган “Barenbrug” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Учрашувда, пахтачилик ва ғаллачиликда навларнинг селекцияси ва уруғчилиги, генетик модификaцияланган ғўза навларини яратиш, шунингдек, уруғ етиштиришдаги илғор инновaцион технологияларни ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, делегaция аъзолари Гундивинди ва Наррабри шаҳрида жойлашган “Ғаллачилик илмий-тадқиқот институти, McIntyre Downs, Proclass, SMK, Corish, Goanna Ag, Hayes Spraying Wee Waa, Cotton Australia ва Cotton Research & Development Corporation (CRDC)” компанияларида учрашув ва музокаралар олиб борди.
Ушбу компанияларнинг вакиллари томонидан, ғўза уруғчилиги, агротехник тадбирларни амалга оширилиш тизими, агрокимё (ўғитлаш қўллаш жараёнлари), касаллик ва зарракунандаларга қарши кураш, рентабеллик даражалари бўйича бир қатор маълумотлар билан таништириб ўтилди.
Жорий йилнинг 23-январь куни “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторининг яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишини қўллаб-қувватлаш ва иқлимга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги билимлари ва инновaцион тизимини ривожлантириш (EU-AGRIN)” лойиҳаси доирасида Қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб-қувватлайдиган хизмат кўрсатувчиларнинг имкониятларини кенгайтириш бо'йича ташкил этилган семинар-тренинг ў'з якунига етти. Ушбу семинарда “Ўзагроинспекция” ва Марказ мутахассислари иштирок этиб, сертфикатлар билан тақдирландилар.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш