category

Янгиликлар

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйичра Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 202З-йил 16-февралдаги 7-сонли баёни ҳамда Марказ директорининг 2023 йил 24 мартдаги 27-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 30 март куни Марказнинг уруғчилик йўналишида "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш" мавзусида семинар бўлиб ўтди.  Ушбу тадбирни меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис О.Мирахмедов олиб бориб, табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш, табий ва техноген офатлар бўлганда амалга ошириладиган зарур чоралар, хусусан ходимларни ушбу холатларда хатти-харакатлари, жабрланган инсонларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтди.     

Published by agroxizmat on 2023 Мар 30

Марказда коррупцияга қарши курашиш бўйича вебинар бўлиб ўтди

Ходимларнинг касбий маданияти, одоб-ахлоқи, коррупцияга муросасиз муносабатда бўлиш кайфиятини шакллантириш ҳамда Инспекция бошлиғининг тегишли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 13 март санасида Марказда "Коррупцияга қарши курашишнинг Конституциявий асослари, сиёсатнинг асосий йўналишлари” мавзуси бўйича ўқув-вебинари бўлиб ўтди. Ушбу вебинарда Марказ раҳбарияти, бўлим бошлиқлари ҳамда ҳудудий филиаллар раҳбарлари иштирок этдилар. Мазкур ўқув-вебинарини Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Равшан Юлдашев олиб борди ва тадбир иштирокчиларига коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, коррупцияга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро индекслардаги ўрни, коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва уларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар, шунингдек, давлат ташкилотларидаги коррупцияга қарши курашиш ички назорат хизматларининг тутган ўрни бўйича асосий тушунчалар бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.        

Published by agroxizmat on 2023 Мар 13

Байрамингиз муборак, азиз аёллар!

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси барча аёлларни 8 март - Ҳалқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклайди! Бахт, омад, фаровонлик ва бахорий кайфият доимо ҳамроҳингиз бўлсин!  

Published by agroxizmat on 2023 Мар 8

Марказда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида иш юритиш бўйича ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 61-сонли Қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 24 феврал санасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Тошкент давлат аграр университети профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда тайёрланган видеодарслар асосида лотин ёзуви қонун-қоидалари, иш юритиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Ташкил этилган машғулотларда марказий аппарат, дон, пахта, уруғчилик йўналишлари ҳамда худудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар. Ушбу дарслар орқали ходимларнинг ўзбек адабий тили меъёрлари, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имлоси, шунингдек, давлат тилида иш юритиш асослари, расмий ҳужжатлар ва уларни ёзиш бўйича назарий ҳамда амалий билимларини бойитиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, нутқ маданияти ва нотиқлик маҳорати, ёзма ва оғзаки нутқ борасидаги саводхонлигини ошириш назарда тутилган.                  

Published by agroxizmat on 2023 Фев 24

21 февраль Халқаро она тили куни

ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 21 февраль – Халқаро она тили куни деб эълон қилинган. Мазкур сана 2001 йилдан буён халқаро миқёсда нишонланиб келинмоқда. Халқаро она тили кунининг мазмун-моҳиятида ҳар бир халқнинг ўз миллий тафаккури, маънавияти, руҳиятининг ўзагини ташкил этадиган тилга алоҳида муҳаббатнинг белгиси ўз аксини топади. Мазкур кун она тили байрами сифатида нишонланар экан, бу байрам муносабати билан ҳар бир инсоннинг ўз Ватани ва ўз тилига бўлган муҳаббати, унга бўлган эҳтироми, қадрлаш туйғулари янгиланади. Шу муносабат билан 21 февраль санасида Марказнинг мажлислар залида Марказ ходимлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мақомини оширишга қаратилган ислоҳотлар, хусусан, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган тарихий аҳамиятга молик саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди. Она тилимизнинг қадр-қимматини юксалтириш, унга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги, ўз тилини асраган миллатнинг истиқболи фаровон бўлиши таъкидланди.          

Published by agroxizmat on 2023 Фев 21

Марказда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан семинар бўлиб ўтди

Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483–1530) қолдирган бебаҳо илмий-ижодий мерос нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга. Бугун 14 феврал санасида жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири, буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги кенг нишонланмоқда.Шу муносабат билан Марказда раҳбарлар, бўлим бошлиқлари ва мутахассис ходимлар иштирокида буюк ватандошимиз хаёти, унинг бетакрор ижоди хақида сўз юритилиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига тааълуқли ғазал ва шерлардан Марказ ходимлари ижросида тингланди.    

Published by agroxizmat on 2023 Фев 14

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш