category

Янгиликлар

Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини таъминлаш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди

Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-октябрдаги 595-сон “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда тарғиб қилиш мақсадида ўқув семинари ўтказилди. Тадбирда турли вазирлик, қўмита ва агентликлар ходимлари билан бирга "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУКнинг 20 нафардан ортиқ масъул ходимлари қатнашдилар. Ўқув семинарини адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов Қарор ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан вазирлик ва идораларда амалга ошириладиган биринчи навбатдаги вазифалар хусусидаги маърузаси билан очиб берди. Сўнг Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари сўзга чиқиб, касбий маданият, хизмат фаолиятидаги ва хизматдан ташқари, шунингдек ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида фикр юритишди. Семинар давомида савол-жавоблар ҳам ўтказилди. Марказда 595-сонли ВМҚ ижросини таъминлаш мақсадида 2022-йил 31-октябрдаги 118-сонли буйруқ тасдиқланган бўлиб, Марказ ва унинг таркибий бўлинмаларида ходимлар учун мажбурий бўлган идоравий одоб-ахлоқ қоидалари, идоравий одоб-аҳлоқ комиссияси таркиби,  одоб-аҳлоқ борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар, тарғибот ва тушунтириш ишларини фаол олиб бориш масалалари белгилаб берилган.           Manba: www.agro.uz

Published by agroxizmat on 2022 Ноя 17

Картошка етиштириш ва сертификатлаштириш бўйича тренинг ўтказилди

2022-йилнинг 8-10-ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида уруғлик картошкани етиштириш ва сертификатлаштириш бўйича тренинглар ҳамда семинарлар ўтказилди. Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилган. Тренинглар мавзуси “COVID-19"га жавобан картошкачилик секторини тиклаш ва ривожлантириш” бўлиб, уларни ФAОнинг картошка уруғчилиги бўйича халқаро эксперти Меҳмет Эмин Чалишкан (Туркия) олиб борди. Ушбу тренингларда жами 30 га яқин мутахассислар, жумладан, "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК мутахассислари иштирок этдилар. Машғулотлар давомида картошкани кўпайтириш ва сифатли уруғлик картошка экишнинг афзалликлари, уруғлик картошка етиштиришга қўйиладиган умумий талаблар ва бошқа муҳим жиҳатлар кўриб чиқилди. Мутахассис иштирокчиларга экиш учун жой танлаш, алмашлаб экиш, экишни бошқа экинлардан изоляциялаш, экиш зичлиги каби муҳим жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда далага картошка уруғини экишнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтириб берди. Тренингда сув ресурслари ва ўғитлардан фойдаланиш, бегона ўтлар, зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш усулларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди. "Семинардан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда картошка етиштириш имкониятлари ва хавф-хатарларини умумлаштириб таҳлил қилишдан иборат. Умид қиламизки, тренинг ва семинардан сўнг биз Ўзбекистонда картошка уруғчилигини ривожлантириш дастурини яратиш учун қимматли маълумотларни оламиз”, — деди ФAОнинг картошка уруғчилиги бўйича халқаро эксперти Меҳмет Эмин Чалишкан.   Маълумот учун Коронавирус пандемиясининг картошка етиштиришга ва мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсирига қарши курашиш мақсадида Ўзбекистонда 2021-йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ФAОнинг “COVID-19га жавобан картошкачилик секторини тиклаш ва ривожлантириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа Ўзбекистонда юқори, барқарор ва сифатли ҳосил етиштириш орқали картошка соҳасининг маҳсулдорлик салоҳиятини оширишга қаратилган. Картошка навларини рўйхатга олиш ва уруғлик сертификати тизимини такомиллаштириш, картошка етиштиришни модернизация қилиш, касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, маҳсулотларни сақлаш шароитларини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштириш, шунингдек, ушбу соҳада фаолият юритувчи фермерлар, агрономлар ҳамда бошқа мутахассисларни тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.           Манба: www.agro.uz  

Published by agroxizmat on 2022 Ноя 14

Замонавий лабаратория соғлом уруғ экспорт ва импортини таъминлайди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар ва профилактика тадбирлари юзасидан матбуот анжумани мобайнида янги қурилган замонавий лаборатория ҳақидаги "Ўзбекистон 24" телеканалида намойиш этилган ролик  

Published by agroxizmat on 2022 Ноя 8

Коррупцияга қарши курашиш бўйича семинар

Жорий йилнинг 7 октябрь санасида Марказнинг мажлислар залида фаолият олиб бораётган ходимлар билан "Коррупцияга қарши курашиш қонунчилик амалиёти ва ходимларнинг мажбуриятлари" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинарда Марказ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, мутахассислар, филиал раҳбарлари (онлайн равишда) ҳамда "Ўзагроинспекция"нинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бош инспектори Ш. Хамраевлар иштирок этдилар. Тадбир иштирокчилари йиғилганларга коррупция бўйича асосий тушунчалар, унинг кўринишлари, турлари ва унга қарши курашни ташкиллаштиришда қонунчилик амалиёти ва ходимларнинг мажбуриятлари бўйича батафсил тушунтириш беришди. Шунингдек, семинар давомида Марказ ходимларига иш жараёнида эҳтимолий коррупция бўйича аниқланган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан Марказнинг кадрлар бўлими ёки Инспекциянинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлимига тақдим этиб боришлари тўғрисида келишиб олинди.        

Published by agroxizmat on 2022 Окт 10

Байрам муборак азиз устозлар ва мураббийлар!

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси азиз устозлар ва мураббийларни 1- октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" билан самимий муборакбод этади!  Доимо соғ-саломат ва омон бўлинг, азиз устозлар!    

Published by agroxizmat on 2022 Окт 1

Диққат эълон!!!

“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУКда вакант турган - Коррупцияга қарши ички назорат хизмати бош мутахассиси лавозимига очиқ танлов ўтказилишини маълум қилади.  МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР: олий юридик маълумот;  коррупцияга қарши курашиш соҳасида етарли кўникмага эга бўлиши; давлат тилини мукаммал билиши;  замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалана билиш (аъло даражада); тезкор қарор қабул қилиш ва уни амалга ошира олиш.  Бош мутахассисга қўйиладиган шахсий фазилатлар:  таҳлилий ва муқобил фикрлаш;  ташаббускорлик;  бурч ва жавобгарлик ҳисси;  принципиаллик, ҳалоллик, одоблилик;  жамоада ижобий муносабатларни яратиш қобилияти;  янги, илғор тажрибаларни кўра олиш, қўллаб-қувватлаш ва ишда қўллай олиш қобилияти;  танқидни кўтара олиш. ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ 1. Марказнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш;  2. Марказда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;  3. Марказда коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш;  4. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш. ИШ ШАРОИТЛАРИ Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18:00 гача Танловда иштирок этиш учун ҳужжатларингизни 2022 йилнинг 5 октябрига қадар қуйидаги электрон манзилга юборишингиз мумкин: info@agroxizmat.uz  

Published by agroxizmat on 2022 Сен 23

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш