Алоқа
Шу кунларда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси қошидаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси директори Ж. Каримов аграр соҳа олимларидан иборат делегatsiяси билан Австралия мамлакатида бўлиб турибди.
Ташриф давомида делегatsiя аъзолари Брисбен шаҳрида жойлашган “Barenbrug” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Учрашувда, пахтачилик ва ғаллачиликда навларнинг селекцияси ва уруғчилиги, генетик модификaцияланган ғўза навларини яратиш, шунингдек, уруғ етиштиришдаги илғор инновaцион технологияларни ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, делегaция аъзолари Гундивинди ва Наррабри шаҳрида жойлашган “Ғаллачилик илмий-тадқиқот институти, McIntyre Downs, Proclass, SMK, Corish, Goanna Ag, Hayes Spraying Wee Waa, Cotton Australia ва Cotton Research & Development Corporation (CRDC)” компанияларида учрашув ва музокаралар олиб борди.
Ушбу компанияларнинг вакиллари томонидан, ғўза уруғчилиги, агротехник тадбирларни амалга оширилиш тизими, агрокимё (ўғитлаш қўллаш жараёнлари), касаллик ва зарракунандаларга қарши кураш, рентабеллик даражалари бўйича бир қатор маълумотлар билан таништириб ўтилди.
Жорий йилнинг 23-январь куни “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторининг яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишини қўллаб-қувватлаш ва иқлимга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги билимлари ва инновaцион тизимини ривожлантириш (EU-AGRIN)” лойиҳаси доирасида Қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб-қувватлайдиган хизмат кўрсатувчиларнинг имкониятларини кенгайтириш бо'йича ташкил этилган семинар-тренинг ў'з якунига етти. Ушбу семинарда “Ўзагроинспекция” ва Марказ мутахассислари иштирок этиб, сертфикатлар билан тақдирландилар.
Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликдаги “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторининг яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишини қўллаб-қувватлаш ва иқлимга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги билимлари ва инновaцион тизимини ривожлантириш (EU-AGRIN)” лойиҳаси доирасида Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, лойиҳа доирасида Қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб-қувватлайдиган хизмат кўрсатувчиларнинг имкониятларини кенгайтиришга қаратилган 2 кунлик семинар тренинг ўтказилиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг 22-январ куни Марказ мутахассислари ушбу семинарда иштирок этдилар.
Айни кунларда Франция Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат барқарорлиги вазирлиги ҳузуридаги “SEMAE – Франция ўсимликлар ва уруғликлар бўйича ихтисослаштирилган кенг тармоқли ташкилоти” таклифига биноан «Ўзагроинспекция» мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳ қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари лабораторияларини модернизатсия қилиш учун гранд маблағларини жалб этиш мақсадида Францияда бўлиб турибди.
Ташриф давомида мутахассислар OESD– Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Франция Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат барқарорлиги вазирлиги, SOS– Сифат ва назорат департаменти, ОSDE – Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, SISASOV – Франция ўсимлик навларини яратувчиларнинг интеллектуал мулк ҳуқуқларини бошқариш ташкилоти, OSVV – Европа Иттифоқи агентлиги (Ўсимликлар навлари ҳуқуқларининг Европа Иттифоқи тизими), GEVES– Ўсимликлар навларини баҳолаш ва уруғлик синовлари ташкилоти, картошка ва маккажўхори уруғчилик секторлари (уруғлик компаниялари ва уларнинг лабораториялари) вакиллари билан учрашиб, лабораторияларни модернизатсия қилиш доирасида ажратиладиган гранд маблағлари қиймати ва уруғликларни сертификатлаштиришга оид масалаларда музокаралар олиб борилмоқда.
Шунингдек, ташриф доирасида соҳани ривожлантириш ва инновацион ғоялар алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида икки давлат ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
14-январь - Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33-йиллиги муносабати билан Марказ ходимлари Ғалаба боғига ташриф буюрдилар.
Жорий йилнинг 13-январь куни "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасининг марказий лабораториясида марказ мутахассислари иштирокида USAID-АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги вакили Kathleen Doherty билан учрашув ва музокаралар олиб борилди.
“USAID агентлиги” томонидан истиқболда режалаштирилган янги лойиҳани шакллантириш юзасидан ўтказилган учрашувда Марказ лабораториясидаги синов жараёнлари ва соҳада олиб борилаётган ислоҳатлар билан яқиндан таништирилиб, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш