Контакты
Август ойининг сўнги кунлари "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" ДМда соҳага оид халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва "Ўзагроинспекция"нинг озиқ-овқат хавфсизлиги тизимида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида келган мутахассислар ташрифи билан бой бўлди.
Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ш.Умаров ҳамда Туркия Республикаси Туризм ва маданият вазирлиги ҳузуридаги Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари – Али Риза Тезчан бошчилигидаги вакиллардан иборат делегация Марказга ташриф буюрди.
Опрос
Контакты
Форма обратной связи