Контакты
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2021-йил 12-октабрдаги 641-сонли қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Уруғлик учун екилган майдонларда қишлоқ хўжалиги екинларини апробация қилиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 25-апрелдаги “Уруғлик дон олиш учун екилган ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш тўғрисида”ги 115-сонли буйруғининг 6-бандида ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказиш бўйича республиканинг кўргазмали ўқув-семинарини ташкил қилиш топшириғи берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасида жорий йилнинг 3 – 8 май кунлари “Уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби” бўйича шартнома асосида ўқув курси ташкил етилди.
Мазкур ўқув курсида назарий ва амалий ўқув машғулотлари амалдаги норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган ўқув- тематик дастурларга мувофиқ машғулотлар амалга оширилди.
Ўқув курсида машғулотлар кўп йиллик тажрибага ега мутахассислар томонидан ўтказилиб, курс якуни билан тингловчиларга махсус гувоҳнамалар тақдим етилди.
Опрос
Контакты
Форма обратной связи