Уруғлик ғалла апробациясига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди

Aндижон вилояти Aндижон тумани Дон ва дуккакли екинлар ИТИда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўздонмаҳсулот” AК томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда уруғлик ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказиш бўйича кўргазмали ўқув-семинар ташкил етилди.

Семинарда уруғлик дон йетиштириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, ютуқ ва муаммолар, илғор тажрибаларни оммалаштириш, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Ўқув-амалий семинар иштирокчилари дастлаб Олтинкўл туманидаги “Aндижондонмаҳсулотлари” аксиядорлик жамияти тасарруфидаги уруғлик сехи фаолияти, мавсумга тайёргарлик борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Шундан сўнг Дон ва дуккакли екинлар илмий-тадқиқот институти тажриба майдонларида синовдан ўтказилаётган кузги юмшоқ буғдойнинг хорижий ва маҳаллий навларини екологик нав синови, бирламчи уруғчилик тизими ҳамда тажриба майдонларида жорий етилган томчилатиб суғориш лойиҳаси билан танишди.

- Уруғлик дон йетиштириш қишлоқ хўжалиги ривожи, умуман, юртимиз иқтисодиётини юксалтиришда муҳим аҳамият касб етади, - дейди Дон ва дуккакли екинлар илмий-тадқиқот институти директори Р. Сиддиқов. - Шу маънода ўтказилган илмий-амалий семинар мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга, яна-да юқори босқичга кўтаришга, илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштиришга ёрдам беради.

Aнжуманда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг масъул раҳбар ва мутахассислари билан бир қаторда Aгросаноат мажмуи устидан назорат инспексияси “Қишлоқ хўжалиги екинлари уруғлари йетиштирилиши назорат қилиш бошқармаси" бошлиғи М. Қурбонбойев, бош мутахассис Ш.Хайитов ҳамда "Aгросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК директори Ж. Каримовлар ҳам иштирок етиб, тадбир қатнашчиларининг “Бошоқли дон екинлари уруғлик майдонларини апробациядан ўтказиш тартиби”, “Республикада екилаётган бошоқли дон екинлари навлари ва уларни ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб жойлаштириш”, “Янги яратилаётган ва истиқболли ғалла навларини Давлат нав синаш участкаларига топшириш ва синовдан ўтказиш” каби мавзуларга оид маърузалари тингланди.

Иштирокчилар томонидан маърузалар, шунингдек, мавзу доирасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Мавзу бўйича иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга мутахассис ва мутасаддилар батафсил жавоб қайтарди.

photo2023-05-1215-47-39.jpg

 

photo2023-05-1217-54-16.jpg

 

photo2023-05-1215-59-36.jpg

 

photo2023-05-1217-54-18.jpg

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 12 мая 2023 г.

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи