Контакты
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасининг мутахассисларни тайёрлаш ўқув курслари томонидан, агросаноат соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар ва корхона раҳбар ҳодимларини малакасини ҳамда билим кўникмаларини ривожлантириш мақсадида махсус ўқув курслари ташкил этилган.
Ушбу ўқув курсларида таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган КМО 0301-сонли лицензия, 030171-сонли тасдиқнома ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида таълим бериш бўйича қуйидаги йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатилади:
- Пахта толасини ва пахта маҳсулотларини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинги;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ғалла қабул қилиш ва ғаллани қайта ишлаш корхоналарида дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш тартиблари;
- Уруғлик ғалла майдонларида апробатсия кўригини ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби;
- HVI тизимини техник кўрикдан ўтказиш” (HVI техниклари учун);
- Ахборот-коммуникация тармоғи мутахассисларини қайта тайёрлаш;
- Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази билан Марказ ходимларини ўзбек адабий тили меъёрлари, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имлоси, давлат тилида иш юритиш асослари бўйича ўқитиш ва малакасини ошириш учун Марказнинг раҳбар ва мутахассислари малака ошириши ва махсус сертификатлар олишида ташкилий ишлар амалга оширилди.
Жорий йилда жами 17 нафар тингловчи “Пахта толасини ва пахта маҳсулотларини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинги” курсида ўз малакаларини оширди.
Шундан 5 нафар тингловчи Марказ ва худудий филиаллар мутахассислари, 4 нафар тингловчи қўшни давлатлардан (Тожикистон ва Қозоғистон), 8 нафар тингловчи эса пахта-тўқимачилик кластер мутахассислари бўлиб, мазкур курсларни муваффақиятли тамомлаб, якунда белгиланган намунадаги халқаро даражасидаги сертификатлар тақдим этилди.
Хисобот даврида жами 35 млн сўм ва 5,4 минг АҚШ доллари миқдоридаги хизматлар мутахассисларни тайёрлаш ўқув курслари томонидан кўрсатилди.
Опрос
Контакты
Форма обратной связи