Контакты
Марказнинг уруғчилик йўналиши томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғ (кўчат)ларини навдорлик ва экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш, сертификатлаштириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Сертификатлаштириш ишлари бўйича:
Буюртмачиларнинг сертификатлаштириш юзасидан берган аризаларига асосан, 2023 йилнинг январь -ноябрь даврида жами 354 537 тонна уруғлар
ва 164 000 дона кўчатлар сертификатлаштирилган, шунингдек, 5 918 тонна уруғлик донларнинг сақлаш давридаги экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича синовлардан ўтказилиб хулосалар берилган. Жумладан,
- уруғлик чигит 56 128 тонна;
- уруғлик соя 11 821 тонна;
- уруғлик картошка 7 958 тонна;
- уруғлик буғдой 278 136 тонна;
- уруғлик шоли 276,5 тонна;
- уруғлик маккажўхори 187,5 тонна;
- уруғлик кунгабоқар 6,7 тонна;
- уруғлик арпа, беда, мош, нўхот, пиёз, ширин қалампир ва тамаки уруғлари жами 23 тонна;
- атиргул, узум ва гилос кўчатлари жами 164 000 донани ташкил этади.
Сертификатлаштириш синов натижаларига кўра, жами 347 926 тонна уруғликлар яроқли деб топилиб сертификатлаштирилган ҳамда 6 611 тонна уруғликлар сифат кўрсаткичлари бўйича стандарт талабларига жавоб бермаганлиги сабабли, номувофиқ деб топилган ва буюртмачиларга номувофиқлиги тўғрисида расмийлаштирилган таҳлил натижалари хабарнома орқали тақдим қилинган.
Шунингдек, 2024 йил ҳосили учун тайёрланган уруғлик донларни экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш жараёнларида баҳолаш натижалари бўйича жами 9 281 тонна сифатсиз тайёрланган уруғлик донларни қўшимча равишда қайта тозалаш ва саралаш ишлари амалга оширилиб, сифати паст бўлган уруғлик донларни экишга реализация қилиниши олди олинди.
Қўшимча ишлар бўйича:
Қўшимча хизматлардан 2022 йил ҳосилидан 57 789 тонна уруғлик пахтани қайта ишлаш даврида ҳар 2 соатда экинбоплик синовлари, 30 726 тонна уруғлик чигитларни дорилаш жараёнларида ҳар 2 соатда экинбоплик синовлари ҳамда 111 877 тонна уруғлик пахта ғарамларининг дастлабки прогноз таҳлиллари ўтказилди.
Марказнинг дала тажриба майдонининг 3 гектарига Республикада етиштирилган буғдой навларидан 330 та нав намуналари экилиб парвариш қилинган ҳамда вазирлик ва идоралараро тузилган комиссия томонидан ушбу нав намуналари апробация кўригидан ўтказилиб, олинган хулосалар юқори ташкилотларга тақдим этилган.
Шунингдек, 2023 йилнинг 5 август санасида дала тажриба майдонининг кейинги 3 гектарига Республикада етиштирилган ғўза навларининг юқори авлодли 224 та нав намуналари экилиб парвариш қилинган бўлиб, идоралараро тузилган ишчи комиссия томонидан ушбу нав намуналари апробация кўригидан ўтказилди ва баҳолаш натижалари бўйича хулосалар юқори ташкилотларга тақдим этилди.
Республикада жамғарилган 246 800 тонна уруғлик дон материалларининг яшовчанлигини аниқлаш хизматлари кўрсатилган.
Ҳозирги кунда, Марказий уруғчилик лабораторияси томонидан “ин-витро” мева кўчатлари, цитрус мева кўчатлари, чой кўчатлари, узум қаламчалари, доривор экинлар уруғлари, уруғ ва данакли мева кўчатларининг уруғлари, манзарали ва ўрмон дарахтлари ва буталарининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш фаолияти бўйича аккредитация доирасини кенгайтириш ишлари амалга оширилмоқда.
Опрос
Контакты
Форма обратной связи