Контакты
Дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни сертификатлаштириш органи ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда метрологик аттестатциялаш ва қиёслаш бўлими томонидан хизматлар кўрсатиш борасида Бизнес режа бўйича 2023-йилнинг январь-октябрь ойларида 5 млрд 982,8 млн сўмлик хизматлар кўрсатиш белгиланган бўлиб, амалда 6 млрд 2,6 млн сўмлик, яъни 101,0 фоизга хизматлар кўрсатилди.
Дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни сертификатлаштириш органига ҳисобот даврида 672 та буюртмалар келиб тушди. Ушбу буюртмалар асосида жами 48 та шартнома тузилди. Ҳар бир келиб тушган буюртмаларга кўра, синов учун намуналар танлаб олиниб, дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни Марказий синов лабораторияси ва унинг ҳудудий филиалларига юборилди. Расмийлаштирилган синов баённомаларига мувофиқ, 3157 та сифат ва мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.
Шу жумладан, қабул қилинган буюртмалар асосида ўрнатилган тартибда намуналар танлаб олиниб, Марказий синов лабораториясида ва унинг ҳудудий филиалларида синовлар ўтказилди. Ўтказилган синовлар натижалари бўйича 6121 та синов баённомалари расмийлаштирилди. Синов баённомалари асосида 2952 та сифат сертификатлари расмийлаштирилди.
Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 1226 минг тонна импортдан келтирилган дон ва дон маҳсулотларини сертификатлаштирилди. Жумладан: 1215 минг тонна буғдой дони ва 10 минг тонна ун маҳсулоти ҳамда 1 минг тонна бошқа турдаги дон маҳсулотлари. Шунингдек, 11 минг тонна экспорт қилинган дон ва дон маҳсулотларини сертификатлаштирилди. Жумладан, 3 минг тонна буғдой дони ва 7 минг тонна ун маҳсулоти ҳамда 1 минг тонна бошқа турдаги дон маҳсулотлари сертификатлаштирилди.
Синов ускуналарини аттестатциялаш ва қиёслаш
Метрологик аттестатциялаш ва қиёслаш бўлими томонидан синов ускуналарини аттестатлаш ва қиёслаш учун корхоналардан 27 та буюртмалар қабул қилинди.
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасининг ҳудудий филиалларида пахта толаси, пахта момиғи ва пахта техник чигитини синов лабораторияларнинг синов ускуналарини, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоблик сифат кўрсаткичларини аниқлаш лабораториялари синов ускуналарини метрологик аттестатциялаш ва қиёслашдан ўтказилди. Ўтказилган аттестатциялаш ва қиёслаш натижалари бўйича 420 та баённомалари расмийлаштирилди. Баённомалари асосида 420 та метрологик аттестатциялаш ва қиёслаш сертификатлари расмийлаштирилди. (метрологик аттестатциялаш ва қиёсловдан ўтказишни сертификатлаштириш бўйича жами 128 млн 545 минг сўмлик хизматлар кўрсатилди.)
Қўшимча хизматлар кўрсатиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 22-майдаги “Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 312-сон қарорида белгиланган вазифаларни, шунингдек Марказнинг 2022-йил 24-мартдаги 36-и/ч-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг апрель ва май ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят филиаллари томонидан бевосита жойларда майдонларга хулоса бериш бўйича қабул қилинган буюртмалар асосида шартномалар тузиш ишлари олиб борилди.
Жумладан, жорий ойнинг 31-май санасига қадар Республика бўйича 497425 м3 элеваторларга (металл сиғимларга), 1794676,7 м3 омборларга ва 1546274,1 м2 майдонларга (айвонларга) тақдим этилган буюртмаларга асосан хулоса бериш бўйича шартномалар тузилган.
Шунингдек, тузилган шартномалар ва тақдим этилган хужжатлар асосида Марказнинг ишчи комиссия томонидан ўрганишлар ўтказилиши ҳамда ўрнатилган тартибда сертификатлаштириш ишлари амалга ошириш натижасида Республика бўйича жами:
497425 м3 элеваторларга ва металл сиғимларга; 1794676,7 м3 омборларга, 1546274,1 м2 майдонларга ва айвонларга ўртатилган тартибда S3-шакл хулосаси расмийлаштирилиб, жойларга тақдим этилган.
Шундан, 22 та дон кластерлар ҳамда бошқа турдаги субъектларнинг дон сақлаш сиғимларини ўрганиш ва баҳолаш натижалари бўйича 12650 м2 элеваторларга ва металл сиғимларга, 214143,71 м3 омборларга ва 117130,17 м2 майдонлар ва айвонларга ўрнатилган тартибда S3-шакл хулосаси расмийлаштирилиб, жойларга тақдим этилди. (дон сақлаш сиғимларини ўрганиш ва баҳолаш бўйича жами 846 млн 422 минг сўмлик хизматлар кўрсатилди.)
Марказнинг дон йўналишида 2023 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида кўрсатиладиган хизматлар
Марказнинг сертификатлаштириш органи ноябрь-декабрь ойларида импорт қилинадиган донларга сифат ва мувофиқлик сертификати ҳамда синов баённомалари расмийлаштирилиб 200 млн сўмлик хизматлар кўрсатиш режалаштирилган.
Опрос
Контакты
Форма обратной связи