Контакты
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони ижросини ташкил этиш бўйича “Ўзагроинспекция”нинг чора-тадбирлар режаси 11-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16-сентябр куни Марказда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун кўхна Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Мазкур тадбир доирасида Марказда меҳнат қилаётган 40 нафардан ортиқ хотин-қизлар қадимий Самарқанд шаҳрининг тарихий жойлари, жумладан Гўри Амир, Шоҳи зинда, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони каби муқаддас қадамжолари, ҳазрати Хизр масжиди, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилишди. Бу каби тадбирлар келгусида ҳам давом этирилиши режалаштирилмоқда.
Опрос
Контакты
Форма обратной связи