Контакты
Жорий йилнинг 30-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан Ўзбекистон “Aдолат” социал-демократик партияси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида, Ўзбекистон “Aдолат” Социал Демократик партиясидан раис ўринбосари A. Рахмонов, Мафкуравий ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Зияев ва Коррупсияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Р.Йўлдошев қаторида Марказ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда мутахассислар иштирок етдилар.
Тадбирни Инспексия бошлиғи A.Вахабов очиб бериб, - бугунги кунда коррупсия бутун дунё курашаётган ва ҳал етилиши лозим бўлган муаммолардан бири эканлиги ва ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий тўсиқлиги ҳақида сўз юритди.
Шундан сўнг, тадбир экспертлари - Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросига бағишланган Янги Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, аҳолининг кенг қатлами, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини мустаҳкамлаш, фаол фуқаровий позициясини ошириш тўғрисида давра суҳбатларини олиб бордилар.
Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олдилар.
Опрос
Контакты
Форма обратной связи