Контакты
Хабарингиз бор, куни кеча «Ўзагроинспекция» фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда “Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни очиш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонга Туркия делегацияси ташриф буюрди.
Ушбу делегация таркибида Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг Ўсимлик саноати бош бошқармаси Уруғчилик бўлими бошлиғи Фатиҳ Аҳмет ЙЕНТУР бошчилигида вазирликнинг Европа Иттифоқи Ташқи алоқалар бош бошқармаси муҳандиси Мустафа УЗ, ТТСМ - Уруғларни синаш ва сертификатлаштириш маркази дирекцияси муҳандиси Булент ЎЗТУРК, ЭCОСА - Иқтисодий ҳамкорлик Мамлакатлар уруғчилиги ассотсиатсияси бош котиби Муҳтешем ТОРУН ва ТСÜАБ - Уруғчилик саноатчилар ва ишлаб чиқарувчилари қуйи Иттифоқи қишлоқ хўжалиги муҳандиси Али ГУМУШлар ташриф буюришди. Уларга Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича атташеси Бурҳан Демирок жаноблари ҳамроҳлик қилди.
Ташриф давомида меҳмонлар «Ўзагроинспекция» ва унинг қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасида бўлишиб, Инспекциянинг уруғчилик соҳасидаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ҳамда жорий йил 5 - 6 июн кунлари икки мамлакат Раҳбарлари учрашувида очилиши режалаштирилган “Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни «Ўзагроинспекция»да ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилди.
Шунингдек, Туркия делегацияси томонидан режалаштирилган “Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни халқаро ИСТА қоидалари асосида ташкил қилиш таклифи билдирилди. Бунда, ушбу ташкил қилинадиган марказда Халқаро ИСТА талаблари асосида сабзавот, полиз экинлари уруғларига ИСТА сертификатларини бериш фаолияти йўлга қўйилади.
Учрашувда, томонлар ўртасида келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан фикрлар алмашиниб, «Ўзагроинспекция»да “Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни ташкил қилиш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олинди.
Ташриф тафсилотлари батафсил ёритиб борилади
Опрос
Контакты
Форма обратной связи