category

Новости

Қишлоқ ҳўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаштириш жараёнлари

Марказнинг уруғчилик йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги видео лавҳа    

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 04 июня 2021 г.

“ADEPTA” компанияси раиси жаноб Франсуа Бурго билан учрашув бўлиб ўтди

2021 йилнинг 10 - 11 май санасида Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ташқи савдо ва иқтисодиёт бўйича вазир-делегати Ф.Ристер бошчилигида делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида, "MEDEF International" тадбиркорлар ҳаракати билан биргаликда ўзбек-француз бизнес-форуми ўтказилиши баробарида, қишлоқ хўжалигида агрологистика марказини очиш ва бошқариш бўйича “RUNGIS SEMMARIS” компанияси, иссиқхона тармоғини ривожлантириш бўйича “RICHEL GROUP” компанияси ва уруғчилик тармоғини ривожлантириш бўйича “ADEPTA” компанияси вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Жумладан, “ADEPTA” компанияси раиси, шу билан бирга “SEMAE” компанияси маслаҳатчиси ҳисобланган жаноб Франсуа Бурго билан Марказ раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда, “ISTA”, “EC” ва “OECD” халқаро ташкилотлари томонидан белгиланган нормаларга мувофиқ сертификатлаштириш ва назорат тизимини стандартлаштириш борасида амалий маслаҳатларини бериб боришига келишиб олинди.  

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 27 мая 2021 г.

Марказда "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсларининг 2-2021 гуруҳи очилди

Марказ директорининг жорий йилнинг 21 майдаги 108 и/ч-сонли буйруғига асосан 24 майда "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсида 2-2021-сонли гуруҳи фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув курси жами 354 соатдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда пахта толасини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маркетинг асослари, пахтани дастлабки ишлаш регламаенти, ёнғин хавфсизлиги каби мавзуларидан ташкил топган. Ўқув курсида Республикамизнинг пахта кластерлари ва Марказнинг пахта йўналиши ходимлари тингловчи сифатида қатнашмоқдалар. Ўқув амалиёт дарслари 2 июлгача давом этади.    

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 26 мая 2021 г.

Марказда техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 21 май санасида Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу техник машғулотлар "Пахта техник чигитини синаш усуллари", "Дала тажриба майдонида экилган буғдой нав намуналарининг навдорлигини баҳолаш" мавзуларида олиб борилди.  Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали ва тажрибага эга мутахассислар қаторида ёш ходимлар ҳам олиб боряпти.    

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 21 мая 2021 г.

Йўналишларда навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 май санасида Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу техник машғулотлар O'zDSt ISO/IEC 17065:2015 "Холислик менежменти. Мажбуриятлар ва молиялаштириш. Камситишни истисно қилиш" давлат стандарти, O'zDSt 604 "Пахта толаси. Техник шартлар","Ғалла майдонларида учрайдиган касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш чоралари" мавзуларида олиб борилди.  Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали ва тажрибага эга мутахассислар қаторида ёш ходимлар ҳам олиб боряпти.  

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 10 мая 2021 г.

Марказда навбатдаги онлайн ўқув-семинари машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 апрель санасида Zoom платформаси орқали Марказ директорининг 2021 йил 2 мартдаги 36-и/ч буйруғига мувофиқ онлайн ўқув-семинар машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу семинарни Марказнинг пахта йўналиши мутахассислари "Пахта толаси, момиғи ва техник чигит маҳсулотларини сертификатлаштириш тартиблари" мавзусида олиб бордилар. Ўқув-семинар машғулотларида Марказ раҳбарияти, марказий аппарат, ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар.      

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 29 апр. 2021 г.

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи