Контакты
Тошкент вилояти аграр соҳада билим ва инновациялар тизими- Aгрохизматлар маркази (AРГИС) Марказий Осиё учун янги тизим ҳисобланиб, унда фермер, деҳқон хўжаликлари, кластерлар, томорқа йер егалари учун кенг кўламдаги 100 дан ортиқ агрохизматларни тақдим етади. Мазкур Марказдан "Ўзагроинспекция" учун ҳам павилион ажратилган. Видео лавҳани ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин. Манба: "Агроинспекция" матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасининг "Пахта маҳсулотларни классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинги курси"нинг2-2022-сонли гуруҳи тингловчилари якуний имтиҳонлардан мувафақиятли ўтдилар. Ушбу имтиҳонларни Ўзагроинспекция ҳамда Марказнинг малакали мутахассислари қабул қилиб, тингловчиларга маҳсус сертификатлар тақдим этдилар.
Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасида "Конституцион ислоҳотлар - ривожланиш учун муҳим қадам" мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Марказ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим ходимлари иштирок этдилар. Йиғилиш давомида Конституцион ислоҳатларнинг мақсади ва самараси бўйича тушунчалар берилиб, Марказ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ўз таклиф ва фикрларини билдирдилар.
II-2022 группа из 6 человек курсов «Классификация, сертификация и маркетинг хлопкового волокна» ГУП «Центр оказания услуг в агропромышленном комплексе», 20 мая текущего года на «АПК БУКА хлопково-текстильный кластер» приняли участие в практических занятиях согласно учебно-тематического плана, утвержденного директором центра. Занятия проводил квалифицированными специалистами Центра М. Арипжанов В ходе тренинга слушателям была предоставлена информация по переработке хлопка-сырца, очистке хлопкового волокна, изучению процессов прессования.
Марказ директорининг жорий йилнинг 25 февралдаги 18 и/ч-сонли буйруғига асосан 17 майдан "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсида навбатдаги гуруҳ ўз фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув курси жами 248 соатдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда пахта толасини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маркетинг асослари, пахтани дастлабки ишлаш регламенти, ёнғин хавфсизлиги каби мавзуларидан ташкил топган. Ўқув курсларида Республикамизнинг пахта кластерлари ва Марказнинг пахта йўналиши ходимлари тингловчи сифатида қатнашмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасининг "Пахта маҳсулотларни классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинги курси"нинг 1-2022-сонли гуруҳи тингловчилари якуний имтиҳонлардан мувафақиятли ўтдилар. Ушбу имтиҳонларни Ўзагроинспекция ҳамда Марказнинг малакали мутахассислари қабул қилиб, тингловчиларга маҳсус сертификатлар тақдим қилдилар.
Опрос
Контакты
Форма обратной связи