Контакты
Жорий йилнинг 25 июнь санасида Марказда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Жумладан ушбу техник машғулотлар тасдиқланган режага асосан ҳудудий филиалларда ҳам бўлиб ўтмоқда. Ушбу техник машғулотларни филиалнинг тажрибали мутахассислари олиб бормоқдалар.
Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" курсларининг 8 кишидан иборат II-2021 гуруҳи жорий йилнинг 23 июнь санасида "Realtex" МЧЖда тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказнинг малакали мутахассиси - О. Мирахмедов олиб борди ва машғулотлар жараёнида пахта толасини тўқимачилик корхонасида қайта ишлаш, олинган ип калавалар ва тўқимачилик маҳсулотлари бўйича тингловчиларга маълумотлар берилди.
Жорий йилнинг 11 июнь санасида Марказда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Жумладан ушбу техник машғулотлар тасдиқланган режага асосан ҳудудий филиалларда ҳам бўлиб ўтмоқда. Наманган вилоятида пахта ва дон йўналишларида "Oz`DSt 618 Пахта толаси. Пишиб етилганликни аниқлаш усуллари" ва "Синов лабораториясида хона ҳароратини назорат қилиш" мавзуларида ходимлар ўртасида ўқув машғулотлар бўлиб ўтди. Техник машғулотларни филиалнинг тажрибали мутахассислари Ш.Хожимирзаев ва С.Саотовлар олиб бордилар. Филиалнинг уруғчилик йўналиши ходимлари эса бўғдой даласи апробация ишларида қатнашдилар.
Қуйидаги хавола орқали Гдыня Халкаро Пахта Ассоциациясининг 2021 йил 14 июндаги 24-сонли "Newsletter Gdynia Cotton Association" ҳамда Буюк Британияда чоп этиладиган "Cotton Outlook" журналининг 23-сонини кўчириб олиб, жаҳонда ушбу соҳадаги сўнги янгилик ва статистик маълумотлардан бохабар бўлишингиз мумкин. Диққат! Журнал матни поляк ва ингилиз тилида берилган. Newsletter GCA No.24. June 14. 2021 (.pdf 422 kB) Cotton Outlook Vol.99. No. 23. June 10.2021 (.pdf 2,72 mB)
“Ўзагроинcпекция”нинг 2020 йил 8 январдаги 11.1/11-20-6-58-сонли хатига асосан “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг 2020 йил 31 январдаги 21 и/ч-сонли “Халкаро пахта ташкилотлари билан доимий ҳамкорликни олиб бориш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинган. Юқоридагиларга асосан ҳамда 2021 йил 22 апрелдаги 10-161-сонли хат билан Гдыня Халкаро Пахта Ассоциациясига аъзоликни давом эттириш буйича мурожаат қилинди. Марказнинг ушбу мурожаати Ассоциациянинг директорлар кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, Марказни Халкаро Пахта Ассоциациясига аъзо мамлакат рўйхатига қўшиш тўғрисидаги ижобий хулосаси олинди. Қуйидаги хавола орқали Гдыня Халкаро Пахта Ассоциациясининг 2021 йил 7 июндаги 23-сонли "Newsletter Gdynia Cotton Association" ҳамда Буюк Британияда чоп этиладиган "Cotton Outlook" журналининг навбатдаги сонини кўчириб олиб, жаҳонда ушбу соҳадаги сўнги янгилик ва статистик маълумотлардан бохабар бўлишингиз мумкин. Диққат! Журнал матни ингилиз тилида берилган. Newsletter GCA No.23. June 7. 2021 (.pdf 500 kB) Cotton Outlook Vol.99. No. 22. June 3.2021 (.pdf 365 mB)
Жорий йилнинг 4 июнь санасида Марказнинг уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу техник машғулотлар O'zDSt 17025-2019 "Ички аудитлар. Раҳбарият томонидан таҳлиллар", "Юқори авлод уруғларини етиштириш технологияси" мавзуларида олиб борилди. Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали ва тажрибага эга мутахассислар қаторида ёш ходимлар ҳам олиб боряпти.
Опрос
Контакты
Форма обратной связи