21-февраль “Халқаро она тили”

"Ўзагроинспекция" қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини баҳолаш маркази” ДМнинг марказий аппарати, марказий лабораториялар ҳамда ҳудудий филиалларида 21-февраль “Халқаро она тили” байрами муносабати билан марифат соати ўтказилди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз лозим”, дея алоҳида таъкидлаганди.

Дарҳақиқат, дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган она тилимиз халқимиз тафаккурининг бебаҳо мулки, миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсолидир. Киши учун киндик қони тўкилган Ватани қанчалик азиз бўлса, она тили ҳам шунчалик мўътабар саналади. Унинг онадек муқаддас тимсолга менгзалиши, аслида шундан.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКО томонидан Халқаро она тили байрамининг кенг нишонланиши замирида турли миллату элатларга мансуб тилларни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга етказишдек улуғ мақсад мужассам.

Тадбирда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мақомини оширишга қаратилган ислоҳотлар, хусусан, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган тарихий аҳамиятга молик саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди. Она тилимизнинг қадр-қимматини юксалтириш, унга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги, ўз тилини асраган миллатнинг истиқболи фаровон бўлиши таъкидланди.

20240219112328.jpg

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 21 февр. 2024 г.

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи