"Korrupsiya nima va uning oldini olish uchun qanday profilaktika choralari zarur" mavzusida seminar trening bo‘lib o‘tdi.

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси  тизимида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси 2024-йил учун тузилган иш-режаси тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9-феврал куни Марказнинг Хоразм вилояти филиали биносида “Коррупция нима ва унинг олдини олиш учун қандай профилактика чоралари зарур” мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирда коррупцияга қарши курашиш ички назорат хизмати томонидан Марказнинг - Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Коррупцияга қарши кураш конвенсиясига қўшилиш тўғрисда”ги қонун (2008), Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун (2017), Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон (2020), Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамотчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармон (2021), Коррупция ўзига хос ирсий даволаб бўлмайдиган касаллик сифатида қадим замонлардан бери мавжуд бўлиб, жамиятлар ва давлат ташкилотларига таъсир кўрсатиб келган ва бугунги кунгача мағлубиятсиз қолиб келаётгалиги тушунтириб ўтилди. Бу ҳуқуқий асосларнинг устуворлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари устуворлиги тамойилларига асосланган ҳужжатлар ҳисоблананиши такидлаб ўтилди.

Коррупциянинг олдини олиш ва ходимларнинг коррупсион ҳатти-харакатларига йўл қўймаслик учун бино ва иншоатларга, ахборот стендларига ижтимоий реклама плакатларини жойлаштириш ҳамда юзага келувчи коррупсион ҳати-харакатни олдини олиш мақсадида филиал маъсулларига кўрсатмалар берилди.  

Тадбир давомида иштирокчилар коррупцияга қарши фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок етувчи органлар ва ташкилотлар ҳамда уларнинг ваколатлари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир етганлик учун жавобгарлик чоралари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлигини тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди. 

Тадбир сўнгида Хоразм вилояти филиали ходимлари томонидан коррупцияга оид ўзларини қизиқтирган саволлари бўйича тегишли жавоблар берилди.  

 

zzzxzz.jpg

 

zzzzzzdssgrr.jpg

 

gggggggggrewsazc.jpg

 

 

Published by agroxizmat on 2024 Фев 15

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш