category

Янгиликлар

Марказда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида олиб борилаётган ишлар юзасидан

“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси меҳнат жамоасида фаолият юритаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашдаги ролини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сонли, 2022йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармонлари, 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-146-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида 2022 йил 18 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнига асосан 2022 йил 1 август куни 78-сонли буйруқ билан Марказда хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти ташкил этилди. Ушбу давр мобайнида бошланғич ташкилот томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: 1. Марказий аппарат хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти жорий йилнинг 12-13 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлиги  томонидан ташкил этилган Ёшлар ижод саройида вазирлик ва давлат ташкилотларида фаолият олиб бораётган ёш хотин-қизларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув семинарида фаол қатнашди ва сертификатлар билан тақдирланди. 2. Марказий аппарат хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти 2022 йил август ойида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят филиалларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантирди ва вилоят филиалларида 5 нафардан кўп бўлган хотин-қизлар ўзлари учун бошланғич ташкилот тузишди. 3. “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасида фаолият олиб бораётган кам таъминланган ва ногирон фарзанд тарбиялаётган хотин-қизлар рўйхатини шакллантирди. 4. Қорақалпоғистон Республикаси филиалида қишлоқ хўжалиги экинларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш лабораторияси техник лаборанти Юсупова Гулмира Муратбаевна ногирон фарзанд тарбиялаётганлиги, ҳамда Андижон вилоят филиалида пахта маҳсулотларини синовдан ўтказиш худудий лабораториясининг ишлаб чиқариш лаборанти Матисаева Гулмирахон Ўктамовна кам таъминланган аёл бўлганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан 2 миллион сўм пул билан тақдирланди.                

Published by agroxizmat on 2022 Сен 12

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муборак бўлсин азиз Ватандошлар!

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси барчангизни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз бўлган - Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан чин қалбдан муборакбод этади. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик-тотувлик, кўтаринки кайфият ҳамиша ҳамрохингиз бўлишини тилаб қолади.  

Published by agroxizmat on 2022 Сен 1

БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) халқаро експерти билан учрашув ташкил етилди

Бугунги кунда, Бирлашган миллатлар ташкилоти озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси (ФAО) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда “СОВИД-19 га жавобан картошкачилик соҳасини тиклаш ва ривожлантириш” лойиҳасини муваффақиятли амалга оширмоқда. Ушбу лойиҳа илғор тажрибалар асосида барқарор картошка йетиштириш тизимини ривожлантириш, коронавирус пандемиясининг картошка тармоғига салбий таъсирининг олдини олиш, картошка навларини рўйхатга олиш ва уруғлик картошкасини сертификатлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган. Шу мақсадда, лойиҳа доирасида 2022 йилнинг 22 августидан 26 августига қадар ФAО нинг картошка бўйича халқаро експерти жаноб Меҳмет Емин Чалишкан Ўзбекистонда бўлиб, манфаатдор томонлар билан учрашув ўтказиш, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги нав синов майдончаларига ташриф буюриши кўзда тутилган Бугун 23 август куни, “Ўзагроинспекция” ҳузуридаги "Aгросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасида  ФAО халқаро експертини Республика ҳудудларида уруғлик картошкани сертификатлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништириш мақсадида “Ўзагроинспекция” масъул ходимлари билан учрашуви ташкил етилди. Тадбирда Aгроинспекциянинг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги екинлари уруғлари етиштиришни назорт қилиш бўлими бошлиғи Х. Махмудов ва Марказнинг марказий лаборатория мудири У. Хасановлар иштирок етиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат томонидан уруғлик картошка йетиштириш ҳажмини йилдан йилга кўпайтириш борасида қабул қилинаётган қарорлар, шунингдек, картошка уруғчилигини ривожлантиришда хусусий секторнинг роли, бугунда уруғлик картошкани сертификатлаштириш, сақлаш ва реализация қилиниши бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар тақдим етдилар. Марказий Осиёда картошка истеъмоли аҳоли жон бошига йиллик 52,6 кг ни ташкил етади, шунинг учун,  унга нисбатан "иккинчи нон" ибораси қўлланилади.  Қолаверса, картошка озиқ-овқат хавфсизлиги, тўйимлилиги ва даромад олиш учун енг катта салоҳиятга ега асосий екин тури ҳисобланади. Мамлакатимизнинг турли тупроқ-иқлим шароитларида 150 дан ошиқ картошка навлари йетиштирилади. Умумий майдони 130 минг гектар бўлган ҳудудларда ҳозирда ўртача ҳосилдорлик гектарига тахминан 22 тонна, йилига жами ҳосил тахминан 2,9 млн тоннани ташкил етади. 1,8 миллион тонна картошка ички истеъмол учун ишлатилади, 700 минг тонна ҳосил табиий ва техник воситалар туфайли йўқотилса, 450 минг тоннаси уруғлик фонди захирасига жўнатилади, 130 минг тоннаси еса хўжаликларда сақланади. Бундан ташқари, ҳар йили аҳоли истеъмоли учун Ўзбекистонга тахминан, 250 минг тонна картошка Россия, Қозоғистон, Покистон ва Беларус каби давлатлардан импорт қилинади. Учрашув сўнгида Бирлашган миллатлар ташкилоти озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) нинг халқаро эксперти жаноб М. Чалишкан картошка етиштиришда жаҳон тажрибаси билан ўртоқлашиб, ўзини қизиқтирган бир қатор саволларга Aгроинспекция ва Марказ вакилларидан жавоблар олди.     Манба: "Ўзагроинспекция" Aхборот хизмати  

Published by agroxizmat on 2022 Авг 23

Давлат фуқаролик хизматчисининг ижтимоий ҳимояси ҳақида ролик

Published by agroxizmat on 2022 Авг 19

"Ахборот технологиялари асослари" онлайн курсларида "Ўзагроинспекция" ходимлари ўз малакаларини оширмоқдалар

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси таълим хизматларини кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган КМО 0301-сонли лицензия ва 030171-сонли тасдиқномага асосан, жорий йилнинг 4 август санасидан "Ахборот технологиялари асослари" ZOOM платформаси орқали онлайн курсларида "Ўзагроинспекция"нинг жами 229 та ходимлари ўз малака ва кўникмаларини ошириб келмоқдалар. Ушбу ўқув курслари Марказнинг “Мутахассислар тайёрлаш ўқув курслари” томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, жами 30 соатлик назарий ва амалий машғулотлардан иборатдир.  

Published by agroxizmat on 2022 Авг 12

Меҳнат муҳофазаси ва биринчи ёрдамни кўрсатишда тиббий ашёлардан фойдаланиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди

БИРИНЧИ ЁРДАМ — бахтсиз ҳодисалар рўй берганда, киши шикастланганда ёки тўсатдан касал бўлиб қолганда унинг ҳаётини саклаб қолиш ва ёмон асоратлардан омон қолиши учун кўрсатиладиган тез ва оддий тадбирлар мажмуи; тиббий ходим етиб келгунча ёки уларни касалхонага олиб боргунча амалга оширилади. Шундай вазиятларда иш жойида тўғри ҳаракат қилиш, тиббиёт ашёлари ва дорилардан тўғри фойдаланиш мақсадида жорий йилнинг 29 июль санасида Марказнинг уруғчилик йўналишида меҳнат муҳофазаси ва биринчи ёрдамни кўрсатишда тиббий ашёлардан фойдаланиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарда ходимлар меҳнат фаолияти давомида бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, инсон ҳаётига хавф солганда, жарохат олганда ёки касал бўлганда биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш, жихозлар ва дорилардан тўғри фойдаланиш бўйича Марказнинг меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандиси О. Мирахмедов томонидан семинар иштрокчиларига батафсил маълумотлар бериб ўтилди.     

Published by agroxizmat on 2022 Июл 29

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш