category

Янгиликлар

Давлат фуқаролик хизматчисининг ижтимоий ҳимояси ҳақида ролик

Published by agroxizmat on 2022 Авг 19

"Ахборот технологиялари асослари" онлайн курсларида "Ўзагроинспекция" ходимлари ўз малакаларини оширмоқдалар

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси таълим хизматларини кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган КМО 0301-сонли лицензия ва 030171-сонли тасдиқномага асосан, жорий йилнинг 4 август санасидан "Ахборот технологиялари асослари" ZOOM платформаси орқали онлайн курсларида "Ўзагроинспекция"нинг жами 229 та ходимлари ўз малака ва кўникмаларини ошириб келмоқдалар. Ушбу ўқув курслари Марказнинг “Мутахассислар тайёрлаш ўқув курслари” томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, жами 30 соатлик назарий ва амалий машғулотлардан иборатдир.  

Published by agroxizmat on 2022 Авг 12

Меҳнат муҳофазаси ва биринчи ёрдамни кўрсатишда тиббий ашёлардан фойдаланиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди

БИРИНЧИ ЁРДАМ — бахтсиз ҳодисалар рўй берганда, киши шикастланганда ёки тўсатдан касал бўлиб қолганда унинг ҳаётини саклаб қолиш ва ёмон асоратлардан омон қолиши учун кўрсатиладиган тез ва оддий тадбирлар мажмуи; тиббий ходим етиб келгунча ёки уларни касалхонага олиб боргунча амалга оширилади. Шундай вазиятларда иш жойида тўғри ҳаракат қилиш, тиббиёт ашёлари ва дорилардан тўғри фойдаланиш мақсадида жорий йилнинг 29 июль санасида Марказнинг уруғчилик йўналишида меҳнат муҳофазаси ва биринчи ёрдамни кўрсатишда тиббий ашёлардан фойдаланиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарда ходимлар меҳнат фаолияти давомида бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, инсон ҳаётига хавф солганда, жарохат олганда ёки касал бўлганда биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш, жихозлар ва дорилардан тўғри фойдаланиш бўйича Марказнинг меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандиси О. Мирахмедов томонидан семинар иштрокчиларига батафсил маълумотлар бериб ўтилди.     

Published by agroxizmat on 2022 Июл 29

Жорий йил ҳосилидан вилоят бўйича жами 17 минг 112 тонна уруғлик дон жамғарилган

Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил ва сифатли маҳсулот олишнинг асосий негизи уруғчиликка боғлиқ бўлиб, уруғ бозорини шакллантиришда уруғларни етиштириш, қайта ишлаш ҳамда навдорлик ва экинбоплик сифатларини назорат қилиш алоҳида аҳамият касб этади. "Ўзагроинспекция"нинг Наманган вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази”, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК вилоят филиали билан ҳамкорликда "Учқўрғон уруғлик дон қабул қилиш" шохобчасида 2023 йил ҳосили учун сифатли уруғлик тайёрлаш мақсадида саралаш, тозалаш, дорилаш ва қадоқлаш ҳамда уруғлик дон тарқатиш шохобчаларига тарқатиш бўйича кўргазмали ўқув-семинари ўтказилди. Анжуманда таъкидланганидек, жорий йил ҳосилидан вилоят бўйича жами 17 минг 112 тонна уруғлик дон тайёрланди. Уларни белгиланган меъёр ва стандарт талабаларига мос равишда сақлаш билан бирга саралаш, дорилаш каби юмушлар ҳам бошланди. Вилоятдаги 5 та уруғлик донни қайта ишлаш цехларида тайёргарликнинг ҳолати, зарур захираларнинг яратилгани семинарда кенг муҳокама қилинди. Ушбу жараёнда “Ўзагроинспекция” ҳамда “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК вилоят филиали мутахассислари томонидан стандарт талаблар асосида сифатли уруғлик тайёрлаш мақсадида тизимли ва қатъий назорат ўрнатилган бўлиб, уруғлик-дон тайёрлаётган цехларга инспекциянинг ҳудудий бўлимлари ходимлари бирикитирилди ва улар томонидан давлат стандарти талаби асосида уруғлик дон тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва навлар аралашмаси бўйича доимий назорат ишлари олиб борилади. Семинар иштирокчилари "Учқўрғон уруғлик дон қабул қилиш" шохобчасининг мавсумга тайёргарлиги билан яқиндан танишдилар.    Н. Исомитдинов, “Ўзагроинспекция” Наманган вилояти бошқармаси бош инспектори   Манба: agroinspeksiya.uz      

Published by agroxizmat on 2022 Июл 21

Аграр соҳада билим ва инновациялар тизими- Aгрохизматлар марказидан лавҳа

Тошкент вилояти аграр соҳада билим ва инновациялар тизими- Aгрохизматлар маркази (AKIS) Марказий Осиё учун янги тизим ҳисобланиб, унда фермер, деҳқон хўжаликлари, кластерлар, томорқа йер егалари учун кенг кўламдаги 100 дан ортиқ агрохизматларни тақдим етади. Мазкур Марказдан "Ўзагроинспекция" учун ҳам павилион ажратилган. Видео лавҳани ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.      Манба: "Агроинспекция" матбуот хизмати

Published by agroxizmat on 2022 Июл 8

Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" курсларида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасининг "Пахта маҳсулотларни классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинги курси"нинг 2-2022-сонли гуруҳи тингловчилари  якуний имтиҳонлардан мувафақиятли ўтдилар. Ушбу имтиҳонларни Ўзагроинспекция ҳамда Марказнинг малакали мутахассислари қабул қилиб, тингловчиларга маҳсус сертификатлар тақдим этдилар.        

Published by agroxizmat on 2022 Июн 24

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш