category

Новости

Марказнинг Касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат муҳофазаси бўйича “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясида 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасининг 2024 йил 22 апрелдаги  40-сон хатига  биноан, “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” юзасидан “Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири шиори остида Республика кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи”да «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасининг Касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат муҳофазаси бўйича “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинатсиясида 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 23 апрел куни ўтказилган ғолибларни тақдирлаш маросимида Марказнинг Касаба уюшмаси қўмитасининг раиси Атабаев Махамеджан Закирович ва Меҳнат муҳофазаси муҳандиси Мирахмедов Отабек Амановичлар қатнашдилар.  

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 24 апр. 2024 г.

Марказ фаолиятини рақамлаштириш мақсадида, янги ахборот тизими ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси фаолиятини рақамлаштириш, давлат хизматларини кўрсатишда  инсон омилини камайтириш, ортиқча оворагарчиликлар ва коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида, “agrosert.uz” домени остида онлайн платформа ишга туширилди.  Ушбу тизим орқали қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар ҳамда пахта маҳсулотларини сертификатлаштириш бўйича хизматларни онлайн равишда кўрсатиш йўлга қўйилди.  Ушбу хизматлардан фойдаланиш учун онлайн тарзда аризалар қабул қилинади. Фойдаланувчиларга қўлай бўлиши учун тизимга электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали кириш ҳам йўлга қўйилган.  Бугунги кунда “agrosert.uz” ахборот тизимини янада такомиллштириш мақсадида, бошқа давлат ташкилотларнинг тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда.    

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 26 марта 2024 г.

Марказда «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида ҳашар ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири фармойишига кўра, Республикада “Навруз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини ободонлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш тадбирларини давом эттириш, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-йил 16-18-март кунлари “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган. Шу муносабат билан жорий йилнинг 16-март куни марказий аппарат ҳамда лаборатория ходимлари томонидан Марказга тегишли ҳудуд ва бинолар атрофлари, ички ҳудудлари тартибга келтирилди, ариқлар, кўчалар ва йўлаклар тозаланди ҳамда дов-дарахтларни буталаш ва бўяш ишлари амалга оширилди.          

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 16 марта 2024 г.

“Коррупцияга қарши бирга курашамиз” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси  тизимида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси 2024-йил учун тузилган иш-режаси тегишли бандлари ижроси таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15-март куни Марказнинг Сирдарё вилояти филалида “Коррупцияга қарши бирга курашамиз” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Коррупцияга қарши курашиш ички назорат хизмати томонидан Корруцсия бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир.  Таъкидлаб ўтиш ўринлики, ушбу зарарли ҳодиса катта ва кичик, бадавлат ва камбағал бўлишидан қатъий назар, барча мамлакатларда учрайди. Шуни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 3 та Қонун, 6 та Президент Фармонлари, 7 та Президент қарорлари, 70 дан ортиқ қонун хужжатлари ишлаб чиқилган. Коррупцияга имкон берувчи сабаблар – Иқтисодий аҳвол, Салбий ижтимоий муҳит, Институционал тузилмалар яъни Давлат хизматчиларининг малакаси пастлиги, бошқарувнинг самаласизлиги, ички ва ташқи назоратнинг сустлиги, Халолликнинг етишмаслиги, Жамоатчилик назоратини етишмаслиги, “Непотизм” яъни таниш-билишчилик,  бефарқлик ва бошқалар сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикасида ҳозирда коррупсияга оид жиноятларнинг содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилётгани тўғрисида огоҳлантирилди. шахсларга давлат хизматларига қабул қилиниши, сайланиши, алоҳида лавозимларга тайинланиши хатто давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларда ишлашлари таъқиқлаб қўйилган-деб тушинтирилди. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари таништирилди. Ўзбекистон Республикасининг “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Коррупцияга қарши кураш конвенциясига қўшилиш тўғрисдаги қонун (2008), Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги (2017), Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон (2020), Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамотчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармон (2021). Коррупция ўзига хос ирсий даволаб бо'лмайдиган касаллик сифатида қадим замонлардан бери мавжуд бо'либ, жамиятлар ва давлат ташкилотларига таъсир коўрсатиб келган ва бугунги кунгача мағлубиятсиз қолмоқда. Бу ҳуқуқий асосларнинг устуворлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари устуворлиги тамойилларига асосланган хужжатлар ҳисобланади. Семинар давомида иштирокчиларга  коррупцияга қарши фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчиларга ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик чоралари муқаррарлиги тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Марказнинг Сирдарё вилоят филиали ходимлари яъни семинар-тренинг иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифларига керакли жавоблар олдилар.                

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 15 марта 2024 г.

21-февраль “Халқаро она тили”

"Ўзагроинспекция" қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини баҳолаш маркази” ДМнинг марказий аппарати, марказий лабораториялар ҳамда ҳудудий филиалларида 21-февраль “Халқаро она тили” байрами муносабати билан марифат соати ўтказилди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз лозим”, дея алоҳида таъкидлаганди. Дарҳақиқат, дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган она тилимиз халқимиз тафаккурининг бебаҳо мулки, миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсолидир. Киши учун киндик қони тўкилган Ватани қанчалик азиз бўлса, она тили ҳам шунчалик мўътабар саналади. Унинг онадек муқаддас тимсолга менгзалиши, аслида шундан. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКО томонидан Халқаро она тили байрамининг кенг нишонланиши замирида турли миллату элатларга мансуб тилларни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга етказишдек улуғ мақсад мужассам. Тадбирда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мақомини оширишга қаратилган ислоҳотлар, хусусан, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган тарихий аҳамиятга молик саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди. Она тилимизнинг қадр-қимматини юксалтириш, унга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги, ўз тилини асраган миллатнинг истиқболи фаровон бўлиши таъкидланди.

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 21 февр. 2024 г.

Марказда маънавий-маърифий йиғилиш бўлиб ўтди

"Ўзагроинспекция" қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази”да жорий йилнинг 14-февраль куни Aлишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобур ижодига бағишланган “Икки буюк аллома” шиори остида маънавий-марифий тадбир бўлиб ўтди.  Тадбирда меҳмон сифатида Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган Ўзбек Миллий академик драма театри артисти Раъно Ярашева, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳамда “Гулхан” журналининг бош муҳаррири Захро Хасанова ва Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳибаси шоира Фароғат Худойқуловалар иштирок етдилар. Марказнинг ҳудудий филиаллари онлайн равишда "ZOOM" платформаси орқали ушбу тадбирда қатнашдилар.            

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 15 февр. 2024 г.

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи