category

Янгиликлар

Техник экин турлари бўйича эксперт комиссиялари йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги “Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш марказининг 2020 йил 14 декабрдаги 7-6/01-09-659-сонли хатига асосан, жорий йилнинг 17-декабрь куни Техник экин турлари бўйича эксперт комиссиялари йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг мутахассислари иштирок этдилар.   Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 31 августдаги 139-сонли буйруғи билан тасдиқланган, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига қишлоқ хўжалик экинлари навларини киритиш ва ундан чиқариш бўйича эксперт комиссияси тўғрисидаги низоми”га асосан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Республика уруғчиликни ривожлантириш маркази, Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази, Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси, Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш маркази, Ўзпахтасаноат АЖ, Ўзёғмойсаноат АЖ, Пахта илм маркази, Ўзтўқимачилик кластерлар уюшмаси ва бошқа тегишли корхоналардан жалб этилган мутахассислар эксперт комиссияси сифатида қатнашдилар. Йиғилишни Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш марказининг директори Ш.Нурматов олиб борди. Экспертларга 2021 йилдан Давлат реестрига киритилган, чиқариладиган ва истиқболли деб хисобланадиган Техник экинлари ғўза навлари рўйхати таклиф қилинди.  Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш марказининг директор ўринбосари М.Муртолибоев томонидан эксперт комиссияси мутахассисларига Хоразм-127, С-6570, ЎзПИТИ-202 ғўза селекция навларини Давлат реестирига киритиш ҳамда истиқболли навлар  деб ИФ-2, ИФ-3, ЎзФА-710, С-6575, С-4728, СП-204, Самара, ССБ-Кластер, СП-40, Марварид, Тўлқин, Адолат-1, СП-7701, Шахрисабз-1 ғўза навларини белгилаш бўйича Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятлар таклифлари бирма бир ўқиб эштирилди.  Ундан ташқари эксперт комиссияси мутахассислари томонидан Истиқболли навлар қаторидан чиқариш бўйича С-9085, Хурма, Ният, Келажак, Ишонч, Ўнқўрғон-2 селекция навлари мухокама қилинди.    

Published by agroxizmat on 2020 Дек 18

Пахта тозалаш корхонларида ўқув-амалий машғулотлари бўлиб ўтди

“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасида “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курси ўз фаолиятини давом эттирмоқда. 1-2020-сонли ўқув курсида 10 кишидан иборат тингловчилар таҳсил олиб, ўз малакаларини оширидилар. Ушбу курс тингловчилари учун тасдиқланган ўқув тематикага асосан, пахта тозалаш корхоналарнинг технологик жараёни ўрганиш ва амалда танишиш учун ўқув-амалий машғулотлари киритилган бўлиб, тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра, жорий йилнинг 3 декабрь куни "Юқори Чирчиқ оқ олтин толаси" ИЧКда режалаштирилган амалий машғулотлари ўтказилди.   Қўшимча сифатида шуни айтиб ўтиш жоизки, Стандартлар институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказида раҳбар ходим ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича 2020 йил учун тасдиқланган Режа-жадвалига мувофиқ “Синаш ва калибрлаш лабораторияларининг компетентлилигини O'zDSt ISO/IEC 17025:2019 бўйича баҳолаш” ихтисослиги бўйича 4-чоракдаги ўқув курси жорий йилнинг 30 ноябрь - 4 декабрь кунлари ташкиллаштирилди. Ўқув курси масофадан онлайн усулида Google Meet веб-дастури орқали ўтказиди. Онлайн ўқув курсида ўқиш учун Марказ ходимларингизга зарур шароит яратиб берилди. Ўқиш якунларига кўра 32-та тингловчига Малака оширганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилди.

Published by agroxizmat on 2020 Дек 6

60 ёш мубoрак

Бугун Марказнинг Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология бўлими бошлиғи - Атабаев Махамеджан Закирович муборак 60 ёшни нишонламоқда. Ҳурматли Атабаев Махамеджан Закирович муборак 60 ёшни қаршилаши муносабати билан "Агросаноат мажмуида хизматлар маркази" ДУК жамоаси чин дилдан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, узоқ умр ҳамда масъулиятли фаолиятларида куч-қувват ва муваффақиятлар тилаб қолади!!!  

Published by agroxizmat on 2020 Ноя 26

Пахтачилик ва тўқимачилик саноатидаги cертификатлаштириш имкониятлари таҳлил қилинди

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан амалга оширилаётган "Пахтачилик саноатида барқарор ривожланиш ва қўшилган қийматни ошириш" лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон пахтачилик ва тўқимачилик саноатида сертификатлаш имкониятлари” мазусида тренинг бўлиб ўтди.  Ушбу ўқув тренинги пахтачилик ва тўқимачилик соҳасидаги сертификатлар, уларнинг Ўзбекистон учун долзарблиги ва аҳамияти, сертификатлаштириш тартиблари ва асосий қоидалари ҳамда маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини оширишдаги ўрни каби жиҳатларини ўз ичига қамраб олган.  Тренингда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК, “Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, "Пахтасаноат илмий маркази" ва пахта-тўқимачилик кластерлари вакиллари ҳамда стандартлаштириш бўйича соҳа мутахассислари қатнашмоқда.       Лойиҳа Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги (BMZ) томонидан молиялаштирилиб, лойиҳанинг асосий мақсади - пахтани ижтимоий, экологик ва иқтисодий жиҳатдан барқарор ишлаб чиқаришда ва дастлабки қайта ишлаш тизимини ривожлантиришда ҳамда экспортга йўналтиришда қўллаб-қувватлашдир.   Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати  

Published by agroxizmat on 2020 Ноя 12

Диққат эълон!

Диққат! "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" Давлат унитар корхонаси уруғчилик лабораториялари биноларининг Сендвич панелдан қуриш учун ушбу фаолият билан шуғулланадиган ташкилотларга ва йўналиш учун зарур бўладиган лаборатория ускуна, ўлчов воситалари ва жиҳозларини харид қилиш бўйича  тендер эълон қилади Ускуналар бўйича баҳолаш мезонлари (.doc 29 kB) Сендвич панелли лабораторияларни қуриш учун баҳолаш мезонлари (.doc 24 kB) ПЦР ускуналрини сотиб олиш бўйича талаблар (.doc 259 kB) Бошқа ускуналарни сотиб олиш бўйича талаблар (.doc 2794 kB)   Маълумотлар учун телефонлар: (71) 260-49-58, (97) 777-14-31, (97) 277-27-00 Электрон манзил: info@agroxizmat.uz

Published by agroxizmat on 2020 Ноя 5

Марказ жамоаси 2 ўринни эгаллади

Қарийб ўн кун давомида «Бунёдкор» футбол академияси майдонлари миллионлар ўйини бўлмиш футбол ихлосмандлари билан гавжум бўлди. 22-30 октябрь кунлари бу ерда футбол бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона-ташкилотлар ходимлари ўртасида «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақалари ўтказилганидан хабарингиз бор. Ҳаяжонли лаҳзалар, қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа бугун ўз поёнига етди. Ҳал қилувчи баҳсда «Халқ банки» ҳамда "Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК жамоалари тўқнаш келишди. Уйин олдидан ёрқин шоу дастури бўлиб ўтди. Ниҳоят кутилган финал уйинига ҳакам старт берди. Дастлабки дақиқаларда уйин тенг курашлар остида ўтди, бироқ ҳисобни 6 дақиқадаёқ Ҳалқ банки футболчилари очди. Орадан кўп ўтмай ҳисоб 2-0 га етди. Иккинчи бўлимда Марказ йигитлари бир қатор вазиятларга эга бўлишига қарамай, дарвозани забт эта олмадилар. Боз устига ҳисоб йирик, 4-0 га етди ва Ҳалқ банки жамоаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» совринига эга бўлди. Марказ йигитларига ушбу финал уйинида озгина тажриба етмаганлиги сабали бош совринга эга чиқишмади, аммо фаҳирли 2-ўрин ҳам ҳар қандай дебютант жамоага насиб этмаслигини инобатга олсак ушбу турнирдаги илк юриш мувафақиятли бўлди деб айтишимиз мумкин. Жамоанинг ҳар бир аъзосига миннтадорчилик билдирган ҳолда келгусида улкан мувафақиятлар тилаб қоламиз.          

Published by agroxizmat on 2020 Ноя 2

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш