Aloqa
Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" курсларининг 15 мартдан 23 апрелгача бўлиб ўтган 8 кишидан иборат I-2021 гуруҳи жорий йилнинг 23 апрель санасида якуний имтихонларни топширишди ва курсларни мувафақиятли якунлашди. Ушбу имтихонларни Марказнинг пахта йўналиши мутахассислари қабул қилишди. Имтихонлар якунида курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилди.
Жорий йилнинг 23 апрель санасида Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу техник машғулотлар O'zDSt ISO/IEC 17065:2015 "Холислик менежменти. Мажбуриятлар ва молиялаштириш. Камситишни истисно қилиш" давлат стандарти, Пахта техник чигитини сертификатлаштириш тартиби, "Бошоқли дон экинлари уруғлари навларини нав синови учун қабул қилиш тартиби ҳамда нав синаш ишларини ўтказиш мавзуларида олиб борилди. Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали ва тажрибага эга мутахассислар қаторида ёш ходимлар ҳам олиб боряпти.
Жорий йилнинг 14 апрель санасида Zoom платформаси орқали Марказ директорининг 2021 йил 2 мартдаги 36-и/ч буйруғига мувофиқ онлайн ўқув-семинар машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу семинарни Марказнинг уруғчилик йўналиши бўлим бошлиғи У. Абдусаматов "Бошоқли дон экинлари уруғларини нав тозалигини баҳолаш" мавзусида олиб борди. Ўқув-семинар машғулотларида Марказ раҳбарияти, марказий аппарат, ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар.
Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" курсларининг 8 кишидан иборат I-2021 гуруҳи жорий йилнинг 14 апрель санасида "Global textile solutions" МЧЖда тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказнинг малакали мутахассиси - О. Мирахмедов олиб борди ва машғулотлар жараёнида пахта толасини тўқимачилик корхонасида қайта ишлаш, олинган ип калавалар ва тўқимачилик маҳсулотлари бўйича тингловчиларга маълумотлар берилди.
Жорий йилнинг 9 апрель санасида Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Техник машғулотлар O'zDSt 17065:2015 "Сертификатлаштириш идорасига қўйиладиган талаблар" давлат стандарти, ДНК ва электрофорез усулида бўғдойнинг нав тозалигини аниқлаш мавзуларида олиб борилди. Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали ва тажрибага эга мутахассислар қаторида ёш ходимлар ҳам олиб боряпти.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази”нинг уруғчилик йўналиши лабораторияларини модернизация қилиш бўйича Жаҳон банки вакилларининг ташрифи Жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги вакиллари ҳамда халқаро эксперт Dr. Амир Хумоюн Малик (Dr.Amir Humayun Malik) Марказнинг уруғчилик йўналишидаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий лабораторияси”га ташриф буюрди. Марказнинг уруғчилик йўналишидаги лабораторияларини тубдан модернизация қилиш юзасидан Жаҳон банки томонидан ажратилган 4 млн АҚШ доллари маблағлари ҳисобига харид қилинадиган ўлчов воситалари ва синов қурилмалари рўйхатини қайта шакллантириш ва 2021 йилнинг якунига қадар харид қилинишига келишиб олинди. Учрашув чоғида, халқаро эксперт Dr. Амир Хумоюн Малик (Dr.Amir Humayun Malik)га Марказнинг “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий лабораторияси” ҳамда унда олиб борилаётган синов жараёнлари таништирилди. Халқаро эксперт билан лаборатория ходимлари ўртасида савол-жавоблар ўтказилди.Лойиҳа бўйича навбатдаги учрашувда Марказнинг уруғчилик йўналишидаги лабораторияларини модернизациялаш юзасидан тақдимот ўтказиш 2021 йилнинг 8-9 апрель кунларига келишиб олинди.
So'rovnoma
Aloqa
Qayta bog'lanish