Пахтачиликда уруғчилик тизими ривожлантириш муҳим масала

Жорий йилнинг 20-январь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (AКИС)да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 15-декабрдаги “Пахтачиликда уруғчилик тизимини ривожлантириш ҳамда пахта ҳосилдорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391 - сонли қарорининг ижросига қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда соҳа олимлари, агрокластерлар вакиллари, фермерлар, хусусий уруғчилик компания вакиллари ва мутахасислар қаторида "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" директори Ж.Каримов иштирок этди.

Суҳбат давомида, мазкур қарорда келтирилган бандлар ижросини таъминлаш, бу борада соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, юқори ҳосилдор хорижий ғўза навлари ва дурагайларини мамлакатимизга олиб кириш ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари тасарруфидаги пахта экиладиган майдонларга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, хориждан юқори ҳосилдор хорижий ғўза навлари ва дурагайларини олиб кириш ҳамда парваришлашда ҳар бир навга хос бўлган юқори самарадор агротехнологияларни қўллаш, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан ғўза навларини жойлаштиришда кафолатланган уруғ таъминотига мувофиқ эркинлик берилиши масалалари эътибор қаратиш лозимлигини қайд этилди.

Шунингдек, қарор ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди. Мазкур вазифаларнинг самарали амалга оширилиши, шубҳасиз, республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва замонавий тараққиётнинг янги қирраларини ўзлаштиришга хизмат қилади.

 

photo2024-01-2114-00-13.jpg

 

photo2024-01-2114-01-04.jpg

 

photo2024-01-2114-01-56.jpg

 

photo2024-01-2114-00-22.jpg

 

Манба: agro.uz

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 21 янв. 2024 г.

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи