category

Yangiliklar

Марказда онлайн ўқув семинари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 31 март санасида Марказда Zoom дастури орқали онлайн ўқув семинари бўлиб ўтди. Ушбу семинарда марказий аппарат, йўналиш мутахассислари ва ҳудудий филиаллар ходимлари қатнашдилар. Ўқув-семинар машғулотлари Марказ диркторининг 2021 йил 2 мартдаги буйруғи ва ўқув семинарлар режасига мувофиқ ўтказилди. Машғулотларни Марказ директорининг биринчи ўринбосари Х. Магрупов очиб берди. Сўнг техника хавфсизлиги муҳандиси О. Мирахмедов томонидан меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича ўз маърузаси билан чиқиш қилиб, ушбу соҳага тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужаттлар, олиб борилаётган ишлар ва келажакдаги режалар бўйича гапириб ўтди. Ўқув-семинар машғулотларининг иккинчи яримида ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлаш тартиби бўйича Марказ девонхонасининг бош мутахассиси Н. Уралов томонидан қатнашчиларга ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва юритиш, электрон ҳужжат алмашуви тизмида ҳужжатларни ижросини таъминлаш юзасидан маълумот ва тавсиялар бериб ўтди. Семинар якунида маърузачилар иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб бериб ўтдилар.    

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Mar 31, 2021

Эксперт-аудитор мақомини олиш учун имтихонлар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 март санасида Марказнинг мажлислар залида эксперт-аудитор мақомини олиш учун ҳудудий филиалларнинг пахта йўналиши ходимлари имтихон топширдилар. Ушбу имтихонларни «Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси (Стандартлар институти) тажрибали ходимлари қабул қилишди.    

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Mar 26, 2021

Пахта тозалаш корхонасида амалий машгулот бўлиб ўтди

“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасида “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курси ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ушбу курс тингловчилари учун тасдиқланган ўқув тематикага асосан, пахта тозалаш корхоналарнинг технологик жараёни ўрганиш ва амалда танишиш учун ўқув-амалий машғулотлари киритилган бўлиб, жорий йилнинг 18 март санасида "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсининг 1-2021 сонли гурух тингловчилари "TCT Agro Cluster" пахта тозалаш корхонсида амалий машғулотларда қатншадилар. Ушбу ўқув амалиёт дарсларини марказнинг малакали мутахассислари олиб бордилар.     

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Mar 18, 2021

Марказда "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курслари очилди

Марказ директорининг жорий йилнинг 10 мартдаги 44 и/ч-сонли буйруғига асосан 15 март куни Марказда "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курси фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув курси жами 342 соатдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда пахта толасини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маркетинг асослари, пахтани дастлабки ишлаш регламаенти каби мавзуларидан ташкил топган. 1-2021-сонли ўқув курсида Республикамизнинг пахта кластерлари ва Марказнинг пахта йўналиши ходимлари тингловчи сифатида қатнашмоқдалар. Ўқув амалиёт дарслари 23 апрелгача давом этади.    

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Mar 16, 2021

Марказ ходимлари умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этдилар

Жорий йилнинг 13-март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига кўра бутун мамлакат бўйлаб “Обод ва кўркам маҳаллам” умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилди. Мазкур тадбирда Марказ ходимлари фаол иштирок этдилар. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган ушбу йирик акция “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини сақлаш, соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб этган ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган. Хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида Марказ ва унинг вилоят филиаллари ҳудудлари ободонлаштирилди, йўлак ва ариқлар чиқинди ва шох-шаббалардан тозаланиб, тартибга келтирилди.       

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Mar 15, 2021

Техник ўқув амалиёт дарслари давом этмоқда

Жорий йилнинг 5 март куни Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Техник машғулотлар  O'zDSt 17025:2019 "Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар",  "Пахта селекцияси ва уруғчилиги", "Пахтачилик соҳасидаги янгиликлар, технологиялар" мавзуларида олиб борилди. Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали мутахассислари олиб боряпти.

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Mar 6, 2021

So'rovnoma

Tashkilot xizmati sifatini baholang
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Aloqa

Manzil: O'zbekiston Respublikasi, Toshkent shahri, M-14, 27 uy
Telefon: +998 (71) 244-87-49
Faks: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Qayta bog'lanish