category

Yangiliklar

Марказда техник ўқув машғулотлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 26 февраль куни Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Техник машғулотлар O'zDSt 17025:2019 "Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар",  ГОСТ 21820.3-76 "Уруғлик чигит. Ифлослик, механик шикастланганлик, тола қолдиғи, тук қолдиғи ва куйганликни аниқлаш усулуллари", "Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги мавзуларида олиб борилди.  Қайд этиш жоизки ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали мутахассислари олиб боряпти.        

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Feb 26, 2021

Марказда навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 февраль куни Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Техник машғулотлар O'zDSt 17025:2019 "Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар",  O'zDSt 17065:2015  " Тузимлмага доир талаблар. Ташкилий тузилма ва юқори раҳбарият. Сертификатлаштириш жараёнида  иштирок этувчи ҳодимларнинг лаёқатлик менеджменти",  Ижро интизоми, иш юритиш ҳужжатлари тартиби, "Уруғ донакли мевали, атиргул ва ток кўчатларидан намуна танлаб олиш тартиби" мавзусида олиб борилди.     

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Feb 19, 2021

«Органик пахта етиштириш стандарти» бўйича семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 11-февраль куни „Wyndham“ (олдинги "Дедеман") меҳмонхонасида  “Органик пахта етиштириш” мавзусида тренинг бўлиб ўтди.  Тренингда пахтачилик кластерлари раҳбарлари, иш бошқарувчилари, агрономлари, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, стандартлар ва сертификатлаштириш бўйича мутахассислар қаторида Марказнинг пахта йўналиши ходимлари ҳам иштирок этдилар.  Семинарда "Органик пахтачилик агротехнологияси", "Органик пахта етиштириш учун асосий талаблар", "Органик пахта стандартлари", "Сертификатлаштириш" жараёнлари ва тартиблари мавзусида маърузалар тингланди.  Ўқув семинари Швейцариянинг «Органик қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти» (FiBL) нинг экспертлари томонидан олиб борилди.  

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Feb 12, 2021

Пахта толаси ширадорликни аниқлаш жараёни

Пахта толаси ширадорликни аниқлаш жараёнидан видеолавҳа   Пахта толаси ширадорлигини аниқлаш усули

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Feb 1, 2021

Марказда техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

2021 йил учун тасдиқланган техник ўқув машғулотлари режа-жадвалига асосан жорий йилнинг 29 январь санасида Марказнинг пахта, уруғчилик, дон ҳамда ҳудудий филиалларда O'zDSt 17025-2019 "Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар", ПҚ-106  "Пахта толасини сертификатлаштириш тартиби" ҳамда пахта, уруғлик, дон ва дон маҳсулотларини сертификатлаштириш соҳасидаги мавжуд меъёрий ҳужжатлар бўйича уқув семинарлари бўлиб ўтди.        

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Jan 29, 2021

Шахмат, шашка, футзал ва стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сонли қарорига мувофиқ жорий йилнинг 16 январь санасида “14 январ – Ватан ҳимоячилари куни” байрамига бағишланган шахмат, шашка, футзал ва стол тенниси бўйича ходимлари ўртасида Марказнинг “Уруғчилик “ йўналиши биносида мусобақалар ўтказилади.  Ушбу тадбирлар Марказ ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида ўтказиб келинмоқда. 2020 йил 19 декабрда ҳам шу спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб унда ғолиб ва совринли ўрин эгаларига қимматбаҳо совғалар топширилган эди. Барчангизни ўтказиладиган мусобақага таклиф қилиб қоламиз!  

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Jan 14, 2021

So'rovnoma

Tashkilot xizmati sifatini baholang
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Aloqa

Manzil: O'zbekiston Respublikasi, Toshkent shahri, M-14, 27 uy
Telefon: +998 (71) 244-87-49
Faks: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Qayta bog'lanish