category

News

Аграр соҳада билим ва инновациялар тизими- Aгрохизматлар марказидан лавҳа

Тошкент вилояти аграр соҳада билим ва инновациялар тизими- Aгрохизматлар маркази (AРГИС) Марказий Осиё учун янги тизим ҳисобланиб, унда фермер, деҳқон хўжаликлари, кластерлар, томорқа йер егалари учун кенг кўламдаги 100 дан ортиқ агрохизматларни тақдим етади. Мазкур Марказдан "Ўзагроинспекция" учун ҳам павилион ажратилган. Видео лавҳани ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.      Манба: "Агроинспекция" матбуот хизмати

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Jul 8, 2022

Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" курсларида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасининг "Пахта маҳсулотларни классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинги курси"нинг2-2022-сонли гуруҳи тингловчилари  якуний имтиҳонлардан мувафақиятли ўтдилар. Ушбу имтиҳонларни Ўзагроинспекция ҳамда Марказнинг малакали мутахассислари қабул қилиб, тингловчиларга маҳсус сертификатлар тақдим этдилар.        

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Jun 24, 2022

Конституцион ислоҳотлар - ривожланиш учун муҳим қадам

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасида "Конституцион ислоҳотлар - ривожланиш учун муҳим қадам" мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Марказ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим ходимлари иштирок этдилар. Йиғилиш давомида Конституцион ислоҳатларнинг мақсади ва самараси бўйича тушунчалар берилиб, Марказ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ўз таклиф ва фикрларини билдирдилар.            

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Jun 10, 2022

Проведены практические занятия в учебной группе № II-2022

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасининг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг"  курсларининг 6 кишидан иборат II-2022 гуруҳи жорий йилнинг 20 май санасида "APK BUKA  paxta textile cluster" ИЧКда тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра амалий машғулотларда қатнашдилар. Ушбу машғулотларни Марказнинг малакали мутахассислари М. Арипжанов олиб борди.Машғулотлар жараёнида пахта хомашёсини қайта ишлаш, пахта толасини тозалаш, пресслаш жараёнларни ўрганиш бўйича тингловчиларга маълумотлар берилди.      

Posted in "News"
Published by agroxizmat on May 20, 2022

Марказда "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсларининг навбатдаги гуруҳи очилди

Марказ директорининг жорий йилнинг 25 февралдаги 18 и/ч-сонли буйруғига асосан 17 майдан "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсида навбатдаги гуруҳ ўз фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув курси жами 248 соатдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда пахта толасини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маркетинг асослари, пахтани дастлабки ишлаш регламенти, ёнғин хавфсизлиги каби мавзуларидан ташкил топган. Ўқув курсларида Республикамизнинг пахта кластерлари ва Марказнинг пахта йўналиши ходимлари тингловчи сифатида қатнашмоқдалар.       

Posted in "News"
Published by agroxizmat on May 17, 2022

Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" курсларида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасининг "Пахта маҳсулотларни классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинги курси"нинг 1-2022-сонли гуруҳи тингловчилари  якуний имтиҳонлардан мувафақиятли ўтдилар. Ушбу имтиҳонларни Ўзагроинспекция ҳамда Марказнинг малакали мутахассислари қабул қилиб, тингловчиларга маҳсус сертификатлар тақдим қилдилар.        

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Apr 9, 2022

Poll

Rate organization service
Best
Good
Satisfying
Unsatisfying

Contacts

Address: Uzbekistan, Tashkent, M-14, 27
Phone: +998 (71) 244-87-49
Fax: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Contact form