Contacts
Жорий йилнинг 28 январь куни йўналишлар ҳамда ҳудудий филиалларда тасдиқланган режаларга асосан навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказ мутахассис ходимлари олиб бордилар. Техник ўқишлар қўйидаги мавзулар асосида олиб борилди: - Пахта толасини сертифатлаштириш тартиби; - O`z Dst 663:2017 Давлат стандарти талаблари; - Дон ва дон маҳсулотларини экспорт ва импортини назорат қилиш ҳамда ҳужжатларни тўлдириш; - Oz’DSt 644 Давлат стандарти "Пахта. Намликни аниқлаш усуллари"; - Доннинг сифатини аниқлаш учун қўлланиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар; - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2593-сон билан рўйхатдан ўтган "Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги” Низом.
Жорий йилнинг 3 декабрь куни йўналишлар ҳамда ҳудудий филиалларда тасдиқланган режага асосан навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказ мутахассис ходимлари қаторида "Стандартлар институти" илмий ходимлари ўтказдилар.
Жорий йилнинг 22 октябрь куни йўналишлар ҳамда ҳудудий филиалларда тасдиқланган режага асосан навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.
БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган. БМТ мазкур кунда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларнинг муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақиради.
Жорий йилнинг 15 октябрь куни йўналишлар ҳамда ҳудудий филиалларда тасдиқланган режага асосан навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 10 сентябрь санасида Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрисидаги” Қонуннинг 16- моддасида белгилаб берилган ваколатлар доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган навбатдаги Матбуот-анжуманида Агроинспекция ва Марказнинг маъсул ходимлари иштирок этдилар. Ушбу матбуот-анжуманини қўйидаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.
Poll
Contacts
Contact form