8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ҳамда 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни

Жорий йилнинг 4-декабирида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси биносида “8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” ҳамда “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни ” муносабати билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда «Адолат» социал- демократик партияси билан ҳамкорликда “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда «Ўзагроинспекция» марказий аппарати таркибий тармоқ раҳбарлари ва ходимлари, Марказ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари филиаллаар бошлиқлари ва ходимлари ҳам “Zoom платформаси” орқали иштирок этдилар.

Тадбирда коррупцияга қарши курашиш соҳасида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар ва кейинги режалаштирилган чоралар ҳақида маълумотлар тақдим этилди ва Ўзбекистоннинг янгиланган қонунлари, коррупцияни олдини олиш, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир якунида эришилган ютуқлар ва олиб борилаётган ҳамкорликларнинг натижалари ўлароқ фаол иштирок этган раҳбар-ходимларга «Адолат» социал- демократик партиясининг кўкрак нишони ва ташаккурномалари тақдим этилди.

 

photo2024-12-0416-12-05.jpg

 

photo2024-12-0416-12-06.jpg

 

photo2024-12-0416-12-06-2.jpg

 

photo2024-12-0416-22-24.jpg

 

photo2024-12-0416-12-05-2.jpg

 

photo2024-12-0417-29-36.jpg

Published by agroxizmat on 2024 Дек 4

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш