Алоқа
Шу кунларда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси қошидаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси директори Ж. Каримов аграр соҳа олимларидан иборат делегatsiяси билан Австралия мамлакатида бўлиб турибди.
Ташриф давомида делегatsiя аъзолари Брисбен шаҳрида жойлашган “Barenbrug” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Учрашувда, пахтачилик ва ғаллачиликда навларнинг селекцияси ва уруғчилиги, генетик модификaцияланган ғўза навларини яратиш, шунингдек, уруғ етиштиришдаги илғор инновaцион технологияларни ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, делегaция аъзолари Гундивинди ва Наррабри шаҳрида жойлашган “Ғаллачилик илмий-тадқиқот институти, McIntyre Downs, Proclass, SMK, Corish, Goanna Ag, Hayes Spraying Wee Waa, Cotton Australia ва Cotton Research & Development Corporation (CRDC)” компанияларида учрашув ва музокаралар олиб борди.
Ушбу компанияларнинг вакиллари томонидан, ғўза уруғчилиги, агротехник тадбирларни амалга оширилиш тизими, агрокимё (ўғитлаш қўллаш жараёнлари), касаллик ва зарракунандаларга қарши кураш, рентабеллик даражалари бўйича бир қатор маълумотлар билан таништириб ўтилди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш