category

Новости

Уруғлик ғалла апробациясига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди

Aндижон вилояти Aндижон тумани Дон ва дуккакли екинлар ИТИда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўздонмаҳсулот” AК томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда уруғлик ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказиш бўйича кўргазмали ўқув-семинар ташкил етилди. Семинарда уруғлик дон йетиштириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, ютуқ ва муаммолар, илғор тажрибаларни оммалаштириш, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди. Ўқув-амалий семинар иштирокчилари дастлаб Олтинкўл туманидаги “Aндижондонмаҳсулотлари” аксиядорлик жамияти тасарруфидаги уруғлик сехи фаолияти, мавсумга тайёргарлик борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Шундан сўнг Дон ва дуккакли екинлар илмий-тадқиқот институти тажриба майдонларида синовдан ўтказилаётган кузги юмшоқ буғдойнинг хорижий ва маҳаллий навларини екологик нав синови, бирламчи уруғчилик тизими ҳамда тажриба майдонларида жорий етилган томчилатиб суғориш лойиҳаси билан танишди. - Уруғлик дон йетиштириш қишлоқ хўжалиги ривожи, умуман, юртимиз иқтисодиётини юксалтиришда муҳим аҳамият касб етади, - дейди Дон ва дуккакли екинлар илмий-тадқиқот институти директори Р. Сиддиқов. - Шу маънода ўтказилган илмий-амалий семинар мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга, яна-да юқори босқичга кўтаришга, илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштиришга ёрдам беради. Aнжуманда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг масъул раҳбар ва мутахассислари билан бир қаторда Aгросаноат мажмуи устидан назорат инспексияси “Қишлоқ хўжалиги екинлари уруғлари йетиштирилиши назорат қилиш бошқармаси" бошлиғи М. Қурбонбойев, бош мутахассис Ш.Хайитов ҳамда "Aгросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК директори Ж. Каримовлар ҳам иштирок етиб, тадбир қатнашчиларининг “Бошоқли дон екинлари уруғлик майдонларини апробациядан ўтказиш тартиби”, “Республикада екилаётган бошоқли дон екинлари навлари ва уларни ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб жойлаштириш”, “Янги яратилаётган ва истиқболли ғалла навларини Давлат нав синаш участкаларига топшириш ва синовдан ўтказиш” каби мавзуларга оид маърузалари тингланди. Иштирокчилар томонидан маърузалар, шунингдек, мавзу доирасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Мавзу бўйича иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга мутахассис ва мутасаддилар батафсил жавоб қайтарди.      

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 12 мая 2023 г.

"Ўзагроинспекция" ва Марказ ходимлари “Aгроинновация” ток-шоусининг жонли эфири орқали иштирок этдилар

Жорий йилнинг 11 май санасида “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Aгроинновация” ток-шоусининг навбатдаги сонида "Ўзагроинспекция"ва "Aгросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" Давлат унитар корхонаси мутахассислари иштирок этдилар. Кўрсатувнинг ушбу сони "Ўзагроинспекция" ва Марказда амалга оширилаётган янгиликларга бағишланди. Ушбу кўрсатувни қуйидаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин    

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 12 мая 2023 г.

Markazda ayollarga eʼtibor haqida

"Ўзагроинспекция”нинг 2023-йил 30-мартдаги 01/4-7-561-сонли топшириғи билан юборилган 2023-йил 28-февралдаги 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга еътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ПФ-27-сон фармони ва “ЧОРA- ТAДБИРЛAР” дастурининг 13-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Марказда ҳамда худудий филиалларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволи ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасига кўра, Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали ва марказий аппаратда фаолият юрутаётган, ногирон фарзанди бор, кам таъминланган ва саратон касаллигига чалинган аёлларга Рамазон хайити муносабати билан моддий ёрдам кўрсатилди. Келажакда ушбу савобли ишларни давом еттириш ҳамда корхонада меҳнат қилаётган аёлларни хар тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказнинг хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти томонидан ишлар давом эттирилмоқда.      

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 05 мая 2023 г.

Марказда "Касбий маърифат" соатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзагроинспекция"нинг тегишли буйруқларига асосан ходимларнинг касбий билимларини ошириш бўйича Вазирлик томонидан "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Хукуматининг қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган йер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қабул қилинган норматив хуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тўғрисида, ҳамда соҳага оид ислоҳотлар, амалга оширилаётган тадбирлар ва келгусидаги вазифалар", "Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар, еришилган натижалар ва истиқболли вазифалар тўғрисида", "Доривор ўсимликлар йетиштириш соҳасига оид ислоҳотлар, амалга оширилаётган тадбирлар ва келгусидаги вазифалар" ҳамда "Республикада ғаллачиликни ривожлантиришга оид 2021-2022-йилларда қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар моҳияти, амалга оширилган натижалар ва галдаги вазифалар тўғрисида" мавзуларида видеодарсликлар асосида "Касбий маърифат" соатлари ўтказилиб, Марказ ходим ва мутахассислари ушбу мавзуларни тўлиқ ўзлаштириши таъминланмоқда.          

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 10 апр. 2023 г.

Марказда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича семинарлар давом этмоқда

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2023-йил 16-февралдаги 7-сонли баёни ҳамда Марказ директорининг 2023 йил 24 мартдаги 27-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 7 апрель куни Марказий аппарат ва дон йўналишида "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш" мавзусида семинар бўлиб ўтди.  Семинарда табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш, табий ва техноген офатлар бўлганда амалга ошириладиган зарур чоралар, хусусан ходимларни ушбу холатларда хатти-харакатлари, жабрланган инсонларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ўт ўчириш анжомларидан тўғри фойдаланиш бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтилди.      

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 07 апр. 2023 г.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича семинарлар давом этмоқда

Хабарингиз бор, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф етиш бўйичра Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2022-йил 16-февралдаги 7-сонли баёни ҳамда Марказ директорининг 2023 йил 24 мартдаги 27-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 30 март куни Марказнинг уруғчилик йўналишида "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф етиш" мавзусида семинар бўлиб ўтдганди.  Ушбу мавзудаги семинар Марказнинг пахта йўналишида ҳам жорий йилнинг 4 апрел санасида ўтказилиб, тадбирни меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис О.Мирахмедов олиб бориди. Семинарда табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш, табий ва техноген офатлар бўлганда амалга ошириладиган зарур чоралар, хусусан ходимларни ушбу холатларда хатти-харакатлари, жабрланган инсонларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтилди.      

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 04 апр. 2023 г.

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи