Контакты
Конгрессда, ун, макарон ва ем ишлаб чиқарувчилар, уларни етказиб берувчилар, ун тегирмон ускуналари ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар корхоналар раҳбарлари ва мутахассислари, 1300 дан ортиқ миллий, 40 нафар халқаро делегатлар, 500 дан ортиқ компаниялар ва 1000 дан ортиқ йирик ташкилот вакиллари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" ДМ ходимларидан иборат 4 нафар мутахассислари иштирок этишди.
"Ўзагроинспекция" мутахассислари томонидан Конгресс иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасида дон ва ун соҳасидаги ислоҳотлар ва қилинган ишлар юзасидан маълумотлар билан улашилди. Шу билан бирга дон ва уни қайта ишлаш соҳасидаги инновацион технологиялар билан танишилди.
"Ўзагроинспекция" делегатлари томонидан мазкур Конгресс давомида дон ва дон маҳсулотларини клейковина ва нонвойбоплик сифатини ошириш ва экспорт боб маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инновацион технологиялар билан танишишга эришилди.
Опрос
Контакты
Форма обратной связи