Марказда оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш ҳамда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18-феврал куни “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасида Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 2-сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-561-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бойича ПҚ-401 сонли Қарори жросини таъминлаш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирни Марказнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилот раиси С. Усмонова олиб борди. Мамлакатимиз фуқароларининг катта қисмини ёшлар ва хотин-қизлар ташкил етади. Aҳолининг 49,7 фоизи ҳамда меҳнат ресурсларининг 45 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келмоқда. Демак, юртимиздаги ижтимоий масалаларнинг аксарияти улар ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ.

Суҳбат давомида хаётда инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин емаслиги. таъкидлаб ўтилди. Йиғилиш давомида ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликга, бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор етилиши мумкин емаслиги ҳақида сўз олиб бордилар.

Давра суҳбатида аёллардан турли хил савол жавоблар ва қизиқарли фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

 

photo2025-02-1817-41-56.jpg

 

photo2025-02-1817-41-56-2.jpg

 

photo2025-02-1817-41-56-3.jpg

 

photo2025-02-1817-41-56-4.jpg

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 19 февр. 2025 г.

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи