Асосий вазифа ва функциялар

 Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш, сотиш ҳамда хизматлар кўрсатиш;

- Марказ ваколати доирасига мувофик, Агросаноат мажмуи махсулотлари (қишлоқ хўжалиги экинларининг барча турдаги уруғлари ва кўчатлари, пахта толаси, момиғи, техник чигити, момиқ пахта, ёғ, маргарин, майонез, шрот, шелуха, хўжалик совуни, дон, дуккакли-дон ва мойли экинлар, уларнинг уруғлари, шунингдек ун, ёрма, кепак, оралиқ маҳсулотлар ва чиқиндилар ҳамда агросаноат мажмуининг бошқа маҳсулотлари - кейинги ўринларда маҳсулотлар деб юритилади) синовларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш;

- маҳсулотларга мувофиқлик ва сифат сертификатлари, синов баённомалари, таҳлил натижалари ҳамда баҳолаш хулосаларини бериш ишларини бажариш;

- сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан инспекция назоратини амалга ошириш;

- аккредитация доирасига мувофиқ синов жиҳозлари ва ўлчов воситаларини метрологик аттестациядан ва қиёслаш кўригидан ўтказиш бўйича ишларни амалга ошириш;

- пахта толаси ширадорлигини аниқлаш, пахта толаси ва момиғи тойлари массасини ўлчаш хизматларини амалга ошириш;

- пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналари, пахта маҳсулотларининг харидорлари ҳамда бошқа ташкилотлар учун сертификатланадиган пахта маҳсулотлари ташқи кўриниши намуналарини тайёрлаш, реставрация қилиш ва улар билан таъминлаш;

- районлаштирилган ва истиқболли қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг навдорлигини (нав софлиги) тупроқда (тажриба майдонида) баҳолаш;

- қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштиришда уруғчилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари, кластерлар, илмий муассасалар ва бошқа хўжаликларга шартнома асосида амалий ёрдам кўрсатиш;

- экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг сифатини аниқлаш ва сифат сертификатларини расмийлаштириш;

- уруғлик тайёрловчи субъектларда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тозалаш-саралаш (уруғлик чигитда – туксизлантириш), калибрлаш, дорилаш ва қадоқлаш жараёнларида ҳар 2 (икки) соатда зарурий экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш;  

- экиш материаллари таркибида генетик модификацияланган организмларни (ГМО) ҳамда хавфли яширин вирусли ва замбуруғли касалликларни мавжудлигини аниқлаш;

- талаб қилинадиган аниқлик бўйича ўлчовларнинг бир хиллигини таъминлаш;

пахта толасини классификациялаш, сертификациялаш ва маркетинг йўналиши ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникларини, сервис хизмат кўрсатиш бўйича агросаноат мажмуи соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширилишини таъминлаш; 

- агросаноат мажмуи соҳасига оид фаолиятни оммавий ахборот воситалари интернет тармоғи орқали тарғибот қилиш;

- давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг буюртмасига кўра шартнома асосида Инспекция назорат функцияларини амалга ошириш соҳасида хизматлар кўрсатиш;

- Инспекция билан келишилган ҳолда халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;

- Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

 

 Марказ ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

- сертификатлаштириш миллий тизими қоидалари ва техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ маҳсулотларни баҳолаш бўйича синовлар ўтказади;

- олинган синов натижаларини ўрганади, мувофиқлик сертификати ва сифат сертификатларини бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

- синов натижаларига кўра, номувофиқ деб топилган маҳсулотларга ушбу ҳақида далолатнома, таҳлил натижаси ва синов баённомаси тақдим этади;

- экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг сифатини аниқлайди ва сифат сертификатларини расмийлаштиради;

- аккредитация доирасига мувофиқ, ўтказилган метрологик аттестациялаш ва қиёслаш ишлари натижаси бўйича синов жиҳозларига сертификат расмийлаштиради;

- пахта толаси ва момиғи тойларини етказиб берувчи билан биргаликда тойнинг оғирлигини тортиб кўриш ва тойнинг оғирлиги юзасидан далолатнома расмийлаштиради;

- пахта толаси, момиғи ва техник чигити маҳсулотларининг ташқи кўриниши намуналарини истеъмолчиларнинг буюртмаларига асосан таъмирлайди ҳамда янгидан тайёрлайди; 

- уруғликларни синовлардан ўтказади, элита уруғчилик хўжаликларида етиштирилган пахта толаси намуналарининг технологик кўрсаткичларини аниқлайди, уруғлик пахта ва бошоқли дон экинларининг навдорлигини (нав софлигини) тупроқда (тажриба майдонида) баҳолаш ишларини амалга оширади;

- мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати ўтган, стандарт талабларига жавоб бермайдиган ёки сақлаш қоидаларининг бузилиши натижасида сифати бузилган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларидан келгусида уруғлик сифатида фойдаланилмаслик бўйича тегишли хулосалар беради;

- маҳсулотларнинг синаш усулларини ишлаб чиқади, зарур ҳолларда манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбирларни амалга оширади;

- маҳсулотлар учун техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёнларида иштирок этади;

- республикага четдан келтириладиган уруғликларни тегишли  сертификатлари, фитосанитария сертификати, карантин рухсатномасини тақдим этган ҳолларда улардан намуналар танлаб олади, таҳлиллар ўтказади, натижалари бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради;

- уруғчилик соҳасидаги жорий этилган халқаро стандартлар асосида уруғлар сифатини аниқлайди ва стандарт талабларига мувофиқ бўлган уруғларга мувофиқлик сертификатларини беради;

- уруғликларни синовдан ўтказади ва якуний хулосалар беради;

- сифат менежменти тизимларини ишлаб чиқади ва жорий этади;

- маҳсулотларни классификациялаш ва маркетинг йўналиши ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникларини бошқариш ҳуқуқини бериш, сервис хизмат кўрсатиш бўйича агросаноат мажмуи соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширилишини таъминлайди; 

- қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини етиштирувчи фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа уруғчилик билан шуғулланувчи хўжаликларнинг уруғлик майдонларини апробация кўригига тайёрлашда шартнома асосида услубий ёрдам кўрсатади;

- юқори авлодли уруғликлар етиштирувчи илмий муассасалар майдонларида мониторинг ўтказиш, тайёрланган уруғликлардан намуналар танлаб олиш ва таҳлил ўтказиш ишларини амалга оширади;

- қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини сертификатлаш ва уларга стандарт талаблари бўйича ёрлиқларни уруғлик ишлаб чиқарувчиларга буюртма асосида етказиб беради;

- Республикада жамғарилган уруғлик пахта ғарамларининг экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича дастлабки таҳлилларини амалга оширади; 

- хорижий давлатлар ташкилотлари билан Инспекцияни хабардор қилган ҳолда ҳамкорлик ўрнатади, келишув ва меморандумлар имзолайди ва уни амалга оширади, шунингдек, халқаро ташкилотларга аъзо бўлади;

- хорижий ҳамкорлар билан ўз соҳаси бўйича ҳуқуқий ахборот алмашади;

- ходимларнинг хорижий давлатларда малака оширишлари учун шарт-шароитлар яратади ва ташкил этади;

- хорижий давлатларда ташкил этилган соҳага оид ўқув курсларида, семинар, давра суҳбати ва конференцияларда иштирок этади;

- соҳада илм-фан ва инновацияга асосланган илмий тажриба-экспериментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш учун халқаро грандлар, халқаро институт, ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг грандлари ҳамда ҳомийлик ҳайриялари техник кўмакларда қатнашади.

Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган ва тақиқланмаган ўз фаолиятига оид ва бошқа вазифа ҳамда функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин. Махсус рухсатнома (лицензия, аккредитация ва маъқуллаш) талаб қилинадиган фаолият турлари тегишли махсус рухсатнома (лицензия, аккредитация ва маъқуллаш) олинганидан сўнг амалга оширилади.

 

Қуйидагилар Марказ ҳудудий филиаллари ва туман лабораторияларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

 

- Марказга юклатилган вазифа ва функциялар ижросини ҳудудларда таъминлаш;

- Марказ ваколат доирасига мувофиқ амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ маҳсулотларни барча турдаги синовларини ўтказиш;

- ўрнатилган тартибда маҳсулотлардан синов учун намуналар танлаб олиш, идентификация қилиш ва синовдан ўтказиш, зарур ҳолларда маҳсулот намуналарини қўшимча синовлардан ўтказиш учун Марказнинг тегишли лабораторияларига юбориш;

- маҳсулотларга мувофиқлик сертификати, синов баённомалари ва сифат сертификатлари бериш ишларини бажариш;

- синовлар натижаларининг аниқлиги, холислиги ва ишончлилигини таъминлаш;

- янги ҳосилга тегишли типик тўдалардан олинган намуналар бўйича бошоқли дон экинларининг товар ва технологик хусусиятларини ўрганиш;

- синовлар натижалари ва ҳисобот маълумотларини ўз вақтида ҳамда ҳаққоний тақдим этиш;

- ваколат доирасида маҳсулот сифатига тегишли мунозарали масалаларни ҳал қилиш;

- корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.

 


Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш