Алоқа
Жорий йилнинг 17 май куни Марказнинг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган уруғчилик йўналишидаги дала тажриба майдонида бошоқли дон экинларининг навдорлигини баҳолаш юзасидан нав назорати ташкил этилди.
Марказда бундай синовлар республикада давлат эҳтиёжи учун етиштириладиган бошоқли дон уруғлари нав намуналарининг генетик (нав) сифати (навдорлиги)ни баҳолаш бўйича доимий ўтказилиб борилади.
Нав назорати илмий-тадқиқот институтлари, уруғлик етиштирувчи хўжаликлар ва хорижда етиштирилиб (импорт қилинган) Республика ҳудудида экиш учун тавсия этилган, Давлат реестрига киритилган қишлоқ хўжалик экинлари ва истиқболли бошоқли дон экинлари навларининг дориланиб тайёрланган уруғлик тўдаларидан танлаб олиниб, нав намуналарини экиб ўрганиш йўли билан амалга оширилмоқда.
Навларнинг генетик (нав) сифати (навдорлиги) кўрсаткичларини аниқлаш малакали мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти ва Ҳукуматнинг тегишли қарор талаблари асосида олиб борилади.
Ҳозирги кунда, Марказнинг 3 гектарлик дала тажриба майдонида “Ўздонмаҳсулот” AК тизимидаги дон корхоналари, элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда илмий-тадқиқот институтларида экиш учун тайёрланган уруғлик буғдойларнинг 50 та навлари бўйича 3 та авлодидан жами 330 та нав намуналари, яъни кўпайтириш кўчатзори авлодидан 44 та, оригинал (суперэлита) авлодидан 176 та ва элита авлодидан 110 та нав намуналари экилиб парвариш қилинмоқда. (18 та хорижий нав ва 32 та маҳаллий навлар экилган)
Бундай нав синовларини ўтказишдан асосий мақсад, қонун, ҳукумат қарорлари ва қонуности норматив ҳужжатлар ижроси таъминлаш бўлса, иккинчидан, республикада давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган уруғликларнинг генетик (нав) сифатини таъминлаш, нав аралашмалари юқори бўлган майдонларидан уруғлик дон олинишини олдини олиш, навдорликнинг бузилиб кетиши, яъни нав аралашишини олдини олиш, дон сифатини яхшилаб бориш ҳамда уруғлик дон етиштирувчи субъектларга навдорлик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган уруғликлар етказиб беришдан иборатдир.
“Ўзагроинспекция” Aхборот хизмати
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш