category

Янгиликлар

Қарор лойиҳасига Марказ мутахассилари ўз таклиф ва қўшимчаларни тақдим этдилар

Жорий йилнинг 24-25 август саналарида Марказ раҳбарияти, сертификатлаштириш идоралари бошлиқ ва мутахассислари иштирокида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан “project.gov.uz” электрон тизимига  ID 21116 – рақами билан киритилган “Маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси кўриб чиқилди.  Кўриб чиқиш жараёнида Марказнинг учта йўналиши мутахассилари томонидан ушбу ҳужжат лойиҳаси бўйича мулоҳаза ўтказилиб, ўз таклифларини билдиришди. Якунда “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” Давлат унитар корхонаси томонидан таклиф қилинаётган қўшимча ва ўзгаришлар тегишли равшида расмийлаштирилиб “Агроинспекция”га тақдим этилди.  Қўшимча сифатида шуни айтиш мумкинки, ушбу ҳужжат мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш, маҳаллий маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ баҳолаш тизимининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли органларнинг функция ва вазифалари, шунингдек уларнинг ишлаш принципини такомиллаштиришга қаратилган.  

Published by agroxizmat on 27-avg, 2020

Стандарт намуналар амал қилиш муддати узайтирилди

“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг Стандарт намуналар тайёрлаш бўлими томонидан ўрта ва узун толали пахта толаси, пахта момиғи, кийим кечак ва мебельбоп момиқ пахта, оқартирилган гигроскопик пахта маҳсулотлари ва техник чигит ташқи кўриниш стандарт намуналари тайёрланиб келинмоқда. Ташқи кўриниш стандарт намуналарининг амал қилиш муддати 3 йил бўлиб, махсус  комиссия томонидан тасдиқланади. 2020 йилнинг август ойида узун тола пахта толаси, пахта момиғи, кийим кечак ва мебельбоп момиқ пахта, оқартирилган гигроскопик пахта маҳсулотлари ва техник чигит ташқи кўриниш стандарт намуналарининг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли, тузилган комиссия томонидан тасдиқланиб, 3 йил муддатга узайтирилди.        Ташқи кўриниш стандарт эталон намуналарининг тасдиқланишида, комиссия раиси Марказ директори С.Б. Шерматов бошчилигида, комиссия аъзолари Ўзагроинспекция, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, Пахтасаноат илмий маркази, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг малакали мутахассислари иштирок этишди.    

Published by agroxizmat on 26-avg, 2020

Пандемия даврида комплекс чоралар тўғрисида

Марказ ходимларининг коронавирус касаллигидан химоя қилиш, пандемия даврида ушбу касалликни тарқалишини олдини олиш мақсадида комплекс чоралар кўрилмоқда. Жумладан марказ биносига киришда дезинфекция тунели ўрнатилган бўлиб, бинога кираётган ҳар бир ходимнинг тана ҳарорати ўлчаниб, ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлган ходимлар ҳамда марказга ташриф буюрувчилар бинога қўйилмаслиги бўйича чоралар кўрилди. Шунингдек ҳар бир ходимга даврий равишда химоя воситалари, жумладан тиббий ниқоб ва антисептиклар тарқатилиши йўлга қўйилган, бино ва хоналар ўз вақтида дезинфекция қилинмоқда.  Ушбу тадбирлар марказий лабораториялар ва вилоят филиаларида ҳам ташкил қилинган бўлиб, марказ директори томонидан қатъий назоратга олинган.    

Published by agroxizmat on 19-avg, 2020

Карантин даврида қўшимча чораларини кўриш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Ариповнинг 2020 йил июлдаги  “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадирлар ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш учун кўрилиши лозим бўлган қўшимча чоралар тўғрисида”ги 33-сонли йиғилиш баёни топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар карантин қоидалари кучайтирилганлиги муносабати билан “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг ходимларига қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражадан масофадан туриб (онлайн ёки дистацион тарзда) ташкил этиш ишлари амалга оширилди. Масофадан ишловчи ходимларга иш учун зарур компьютер ва ноутбуклар, принтер ва телефон алоқаси ҳамда интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланди.  2020 йил 10 июлдан бошлаб марказга ташқаридан кирувчиларни ташрифларини чекладни ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари қабулини вақтинча тўхтатилиб, мурожаатларни фақат онлайн қабул қилиш йўлга қўйилди. Марказ ва ҳудудий филиаллар бинолари ва  лабораториялари, хизмат хоналарида тозаликни сақлаш, шахсий санитария-гигиена қоидаларига риоя этилишига жиддий амал қилиш ва ҳар ҳафта дизинфекция ишларини амалга ошириш бўйича марказ раҳбарияти томонидан маъсул шахсларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Published by agroxizmat on 29-iyl, 2020

“Тракторист-Машинистлар тайёрлаш” ўқув курслари очилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хужалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 325-сон қарорнинг 3-иловасига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низоми тасдиқланган. Ўзбекистон Респбуликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун тақдим этилган КМО 0301-сонли лицензиясига мувофиқ «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонасининг мутахассислар тайёрлаш ўқув курслари томонидан “Тракторист-Машинистлар тайёрлаш” ўқув курслари очилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирги кунда мазкур ўқув курсларини очиш учун ўқув – материал базани шакллантириш, малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича  ишлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари Стандарт намуналар тайёрлаш бўлими томонидан Пахта толаси, момиғи ва техник чигити ташқи кўриниш стандарт намуналарини 2020 йил пахта ҳосили учун тайёрлаш ва шартномалар асосида реализация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.    

Published by agroxizmat on 29-iyl, 2020

O’z Dst ISO/IEC 17025:2019 Давлат стандартига ўтиш бўйича

“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг вилоят ҳудудий филиалларида пахта маҳсулотларини синов лабораториялари фаолият юритмоқда. “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги “Аккредитация маркази ДУК томонидан   O’zDst ISO/IEC 17025:2019 “Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига бўлган умумий талаблар” бўйича аккредитациядан ўтиш 2021 йилнинг  1 июнигача қадар белгиланди. Бугунги кунда пахта маҳсулотлари синов лабораторияларида мавжуд HVI 900SA ва HVI 1000 пахта толасини сифат кўрсаткичларини аниқловчи юқори самарадор тизимларида ҳалқаро лабораториялараро раунд тест синовлари ўтказиш мақсадида International Cotton Advisory Committee (Халқаро пахта маслаҳат кўмитаси) билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилмоқда.   

Published by agroxizmat on 19-iyn, 2020

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш