Алоқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4241-сонли қарори билан юклатилган вазифаларни бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳамда 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсига қабул қилинадиган донларни сертификатлаштириш хамда тахлилий кўрикдан ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш юзасидан Марказнинг Ишчи ryрух таркиби тасдиқланди. Ишчи гуруҳ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсига қабул қилинадиган донни фақат мувофиқлик сертификати асосида қабул қилинишини, 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсига қабул қилинадиган донни сертификатлаштириш учун танлаб олинган намуналарни узлуксиз вилоят филиалларининг дон йўналиши лабораторияга етказилишини таъминлаш мақсадида автотранспортлар бириктирилишини таъминлаши белгиланди Шунингдек ҳудудий филиаллар бошлиқларига бир нечта вазифалар белгиланди. Жумладан 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсига қабул қилинадиган дон партияларидан сертификатлаштириш ишларни амалга ошириш учун меъёрий хужжат ГОСТ 13586.3-2015 талабларига мувофиқ намуналар танлаб олинишини, танлаб олинган намуналарга белгилланган шаклда далолатномалар расмийлаштиришни, шаклланган ўртача намуналарни дон йўналйши бўйича худудий ва марказий лаборатория филиалларига юборишни, амалга оширилган ишлар юзасидан ҳафталик ахборот ва маълумотларни Марказнинг дон ва дон маҳсулотларини сертификатлаштириш бўлимига етказилишини таъминлаш вазифаси белгилаб қўйилди.
2020 йил учун ўқитиш графиги 1 гуруҳ 03 февраль - 13 март 2 гуруҳ 13 апрель - 22 май 3 гуруҳ 15 июнь - 24 июль 4 гуруҳ 24 август -02 октябрь Ўқиш давоми 1,5 ой. Ўқиш нархи 1500$ АҚШ долларини ташкил этади. Маълумотлар учун телефон: 998 (99) 897-63-63, 998 (90) 371-88-98, электрон манзил: courses@agroxizmat.uz
“Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази” Давлат унитар корхонасининг дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни сертификатлаштириш бўлими, марказий синов лабораторияси ва метрологик аттестатциялаш бўлимлари ҳисобот даврида қуйидаги ишларни амалга оширди: Дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни сертификатлаштириш бўлимига ҳисобот даврида 6221 та буюртмалар келиб тушди. Ушбу буюртмалар асосида жами 6221 та шартнома тузилган. Ҳар бир келиб тушган буюртмаларга кўра намуналар танлаб олиниб дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни марказий синов лабораториясига cиновлар ўтказиш учун топширилган. Дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни марказий синов лабораториясининг синов баённомалари натижасига кўра 16703 та сифат ва мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган. Ҳисобот даврида дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни марказий синов лабораториясига дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг сифатини аниқлаш (синовлар ўтказиш) ва сифат сертификатларини расмийлаштириш бўйича 2980 та буюртмалар қабул қилинган. Буюртмалар асосида ҳисобхона томонидан шартномалар тузилган. Қабул қилинган буюртмалар асосида лаборатория ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда намуналар танлаб олинган ва марказий лабораторияда шунингдек филиалларида синовлар ўтказилган. Ўтказилган синовлар натижалари бўйича 6291 та синов баённомалари расмийлаштирилган. Синов баённомалари асосида 2980 та сифат сертификатлари расмийлаштирилган. 2019 йилнинг 9 ой мобайнида 2181 минг тонна импортдан четдан келтирилган дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлари сертификатлаштирилган. Жумладан: 2071 минг тонна буғдой дони, 82 минг тонна ун ва 28 минг тонна бошқа дон ва дон махсулотлари (макка, арпа ва ёрмалар). Шунингдек жорий йилнинг 1 декабрга кунига қадар “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни сертификатлаштириш идорасига келиб тушган буюртмалар асосида 80,4 минг тонна экспорт қилинган дон ва дон маҳсулотлари сертификатлаштирилган. Жумладан: 57,2 минг тонна буғдой дони, 22,3 минг тонна ун ва 898 тонна бошқа дон ва дон махсулотлари (макка, арпа ва ёрмалар). Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси бошлиғининг 2019 йил 17 майдаги 5-сонли буйруғининг 7 бандида берилган топшириқни бажариш мақсадида “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги 190 та дон қабул қилиш масканларига қабул килинган 3068678 тонна товар донларидан жами 965 та намуналар танлаб олинди ва улардан 193 та ўртача намуналар ажратилди ва “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси филиалларининг 12 та дон ўйналиши бўйича иқтисослаштирилган лабораторияларида янги дон ҳосили сифатини таҳлилий кўрикдан ўтказиш, технологик тавсифларини ўрганиш бўйича синовлар ўтказилди, шу билан бирга дон йўналиши бўйича Марказий лаборатория томонидан тажриба йўли билан нон ёпиш ва натижалари бўйича новвойчилик хусусиятлари баҳолаш ишлари амалга оширилди.
Жорий йилнинг 5 декабрь санасида Жахон банкининг Ўзбекистон Республикасидаги вакиллари, Марказ раҳбарияти ва мутахассислари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ директори С. Шерматов сўзга чиқиб, презентация шаклида бугунги кунда қишлоқ ҳўжалиги экинларини сертификатлаш соҳасидаги мавжуд муоаммолар, ечими кутилаётган долзарб масалалар, "Қишлоқ ҳўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик кўрсаткичларини аниқлаш синов лабораторияларини модернизация қилиш ва техник жихозлаш лойиҳа" нинг асосий мавзуси бўйича аниқ таклифлар бериб ўтди. Семинар якунида Жахон банки томонидан лойиҳа юқори баҳоланиб, кўтарилган муоаммолар ва долзарб масалалар ҳал этиш юзасиданбанк томонидан кредит ажратиш мақсадга мувофиқлиги ва эътирози йўқлигини билдириб ўтди. "Қишлоқ ҳўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик кўрсаткичларини аниқлаш синов лабораторияларини модернизация қилиш ва техник жихозлаш лойиҳаси"ни қўйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин Проект модернизации .pptx (1884 kB)
Марказ ва худудий филиалларни дон, уруғ ва пахта йўналишларида, 2019 йилга режа асосида белгилаб берилган навбатдаги техник ўқув машғулотлари жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат 09:00 дан 10:00 гача бўлиб ўтди. Бу ўқишда марказ ва худудий филиаллар ходимлари қатнашди. Марказга юборилган ахборот ҳисоботлар Мутаҳассислар тайёрлаш бўйича ўқув курси томонидан назоратга олиниб, мунтазам равишда тўпланган маълумотларда кайси мавзуда ким маъруза қилгани ҳақида фото суратлар хам берилади. Дарсларда бугунги янги инновациялар уларни махаллий шароитда ишлатиш, жараёнга тадбиқ қилиш масалалари кўрилади. Дарслар семинар, даладаги амалий машғулот, мастер-класс тарзида бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси директори вазифасини бажарувчи С.Б.Шерматов сўзга чиқиб 2019 йил 23 август куни тасдиқланган Ишчи гуруҳ таркибига асосан 2019 йил 27 август куни O’zDSt 604:2016 «Пахта толаси.Техникавий шартлар»и асосида тайёрланган пахта толасининг ташқи кўриниш асосий стандарт намуналарини 3-жамламасини кўриб чиқиб ўз фикрларини билдиришни, стандарт намуналарни янгидан тасдиқлашни таклиф этди. Тайёрланган асосий стандарт намуналарни ишчи гуруҳ кўриб чиқиб қуйидаги фикрлар билдирилди: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги стандартлаштириш маркази директори А.Джуманов пахта толаси стандарт намуналарини махсус хоналарда сақлаш жойлари тартибини кўриб чиқиш бўйича ўз таклифини киритди. “Ўзпахтасаноат” АЖ Сирдарё минтақавий тола терминали, сифат назорати бўлим бошлиғи Г.Юнусметова тайёрланган пахта толаси асосий стандарт намуналарини кўриб чиқиб, эътирози йўқлигини маълум қилди. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш ихтисослиги бўйича кафедра мудири, т.ф.н. Х.Пардаев томонидан янги кадрларни етказиб беришда, ҳамда талабаларни ўқитиш жараёнида пахта толаси нав ва синфини аниқлашда қўллаш учун бир жамлама пахта толаси стандарт намунасини амалий ёрдам тариқасида институтга тақдим этиш таклифини киритди. “Wakefield Inspection Services Tashkent Ltd” директор ўринбосари В.Н.Сергеева ва “SGS Tashkent Ltd”қўшма корхонаси бош мутахассиси А.Беленьков тайёрланган пахта толаси ташқи кўриниш стандарт намуналарига этирозлари йуқлигини билдирди. Стандарт намуналар тайёрлаш бўлими томонидан тасдиқлаш учун тайёрланган 3 жамлама пахта толаси асосий стандарт намуналари, ишчи гуруҳ томонидан бир овоздан 3 йил муддатга белгилаб қабул қилинди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш