Contacts
Жорий йилнинг 24-25 август саналарида Марказ раҳбарияти, сертификатлаштириш идоралари бошлиқ ва мутахассислари иштирокида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан “project.gov.uz” электрон тизимига ID 21116 – рақами билан киритилган “Маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси кўриб чиқилди.
Кўриб чиқиш жараёнида Марказнинг учта йўналиши мутахассилари томонидан ушбу ҳужжат лойиҳаси бўйича мулоҳаза ўтказилиб, ўз таклифларини билдиришди. Якунда “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” Давлат унитар корхонаси томонидан таклиф қилинаётган қўшимча ва ўзгаришлар тегишли равшида расмийлаштирилиб “Агроинспекция”га тақдим этилди.
Қўшимча сифатида шуни айтиш мумкинки, ушбу ҳужжат мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш, маҳаллий маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ баҳолаш тизимининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли органларнинг функция ва вазифалари, шунингдек уларнинг ишлаш принципини такомиллаштиришга қаратилган.
“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг Стандарт намуналар тайёрлаш бўлими томонидан ўрта ва узун толали пахта толаси, пахта момиғи, кийим кечак ва мебельбоп момиқ пахта, оқартирилган гигроскопик пахта маҳсулотлари ва техник чигит ташқи кўриниш стандарт намуналари тайёрланиб келинмоқда. Ташқи кўриниш стандарт намуналарининг амал қилиш муддати 3 йил бўлиб, махсус комиссия томонидан тасдиқланади. 2020 йилнинг август ойида узун тола пахта толаси, пахта момиғи, кийим кечак ва мебельбоп момиқ пахта, оқартирилган гигроскопик пахта маҳсулотлари ва техник чигит ташқи кўриниш стандарт намуналарининг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли, тузилган комиссия томонидан тасдиқланиб, 3 йил муддатга узайтирилди.
Ташқи кўриниш стандарт эталон намуналарининг тасдиқланишида, комиссия раиси Марказ директори С.Б. Шерматов бошчилигида, комиссия аъзолари Ўзагроинспекция, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, Пахтасаноат илмий маркази, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг малакали мутахассислари иштирок этишди.
Poll
Contacts
Contact form