Қарор лойиҳасига Марказ мутахассилари ўз таклиф ва қўшимчаларни тақдим этдилар

Жорий йилнинг 24-25 август саналарида Марказ раҳбарияти, сертификатлаштириш идоралари бошлиқ ва мутахассислари иштирокида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан “project.gov.uz” электрон тизимига  ID 21116 – рақами билан киритилган “Маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси кўриб чиқилди. 

Кўриб чиқиш жараёнида Марказнинг учта йўналиши мутахассилари томонидан ушбу ҳужжат лойиҳаси бўйича мулоҳаза ўтказилиб, ўз таклифларини билдиришди. Якунда “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” Давлат унитар корхонаси томонидан таклиф қилинаётган қўшимча ва ўзгаришлар тегишли равшида расмийлаштирилиб “Агроинспекция”га тақдим этилди. 

Қўшимча сифатида шуни айтиш мумкинки, ушбу ҳужжат мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш, маҳаллий маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ баҳолаш тизимининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли органларнинг функция ва вазифалари, шунингдек уларнинг ишлаш принципини такомиллаштиришга қаратилган.

 

Published by agroxizmat on 2020 Авг 27

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш