Алоқа
Қарийб ўн кун давомида «Бунёдкор» футбол академияси майдонлари миллионлар ўйини бўлмиш футбол ихлосмандлари билан гавжум бўлди. 22-30 октябрь кунлари бу ерда футбол бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона-ташкилотлар ходимлари ўртасида «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақалари ўтказилганидан хабарингиз бор.
Ҳаяжонли лаҳзалар, қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа бугун ўз поёнига етди. Ҳал қилувчи баҳсда «Халқ банки» ҳамда "Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК жамоалари тўқнаш келишди.
Уйин олдидан ёрқин шоу дастури бўлиб ўтди. Ниҳоят кутилган финал уйинига ҳакам старт берди. Дастлабки дақиқаларда уйин тенг курашлар остида ўтди, бироқ ҳисобни 6 дақиқадаёқ Ҳалқ банки футболчилари очди. Орадан кўп ўтмай ҳисоб 2-0 га етди. Иккинчи бўлимда Марказ йигитлари бир қатор вазиятларга эга бўлишига қарамай, дарвозани забт эта олмадилар. Боз устига ҳисоб йирик, 4-0 га етди ва Ҳалқ банки жамоаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» совринига эга бўлди.
Марказ йигитларига ушбу финал уйинида озгина тажриба етмаганлиги сабали бош совринга эга чиқишмади, аммо фаҳирли 2-ўрин ҳам ҳар қандай дебютант жамоага насиб этмаслигини инобатга олсак ушбу турнирдаги илк юриш мувафақиятли бўлди деб айтишимиз мумкин. Жамоанинг ҳар бир аъзосига миннтадорчилик билдирган ҳолда келгусида улкан мувафақиятлар тилаб қоламиз.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш