Алоқа
Тарихда илк маротаба Аграр соха вакиллари Юксак мақомга эга “Жисмоний тарбия ва спорт вазири” кубогида кучли тўртликдан жой олмоқда. Бу йўлда “Агросаноат мажмуида ҳизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги”ни (7-1), Ўзбекистон Республикаси Экология қўмитасини (8-2), "Ўзстандарт агентлиги"ни (пеналтилар сериясида 3-1) ва Микрокредит банк АТБ ни (3-0) ҳисобида енган ҳолда Марказ вакиллари ярим финалда. Умуман олганда кучли 4 ликдан жой олиш бугунги кунда ҳар жамоанинг ҳам қўлидан келмайди албатта.
Агросанаот мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази жамоаси 28 октябрь куни ярим финалда "Давлат Божхона қўмитаси" билан бахс олиб боришини ҳисобга олсак, Марказ ташаббускорлари финал деб аталмиш саҳнага 1 қадам қолганини сезмайхам қолди. Ярим финал учрашувлари 28 октябрь куни соат 14:00 да "Бунёдкор" академияси машғулотлар базасида бўлиб ўтади. Жамоага омад тилаб қоламиз!
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш