“ADEPTA” компанияси раиси жаноб Франсуа Бурго билан учрашув бўлиб ўтди

2021 йилнинг 10 - 11 май санасида Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ташқи савдо ва иқтисодиёт бўйича вазир-делегати Ф.Ристер бошчилигида делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида, "MEDEF International" тадбиркорлар ҳаракати билан биргаликда ўзбек-француз бизнес-форуми ўтказилиши баробарида, қишлоқ хўжалигида агрологистика марказини очиш ва бошқариш бўйича “RUNGIS SEMMARIS” компанияси, иссиқхона тармоғини ривожлантириш бўйича “RICHEL GROUP” компанияси ва уруғчилик тармоғини ривожлантириш бўйича “ADEPTA” компанияси вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Жумладан, “ADEPTA” компанияси раиси, шу билан бирга “SEMAE” компанияси маслаҳатчиси ҳисобланган жаноб Франсуа Бурго билан Марказ раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, “ISTA”, “EC” ва “OECD” халқаро ташкилотлари томонидан белгиланган нормаларга мувофиқ сертификатлаштириш ва назорат тизимини стандартлаштириш борасида амалий маслаҳатларини бериб боришига келишиб олинди.

franc2.jpg

 

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on May 27, 2021

So'rovnoma

Tashkilot xizmati sifatini baholang
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Aloqa

Manzil: O'zbekiston Respublikasi, Toshkent shahri, M-14, 27 uy
Telefon: +998 (71) 244-87-49
Faks: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Qayta bog'lanish