category

Yangiliklar

Markaz jamoasi finalda!

Yarim finalda musobaqa gʻolibligiga asosiy daʼvogarlardan biri sifatida eʼtirof etilayotgan Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi jamoasi yirik hisobda imkoniyatni boy berdi. Ular “Xalq banki”ga 3-0 hisobida yutqazib qoʻyishdi. Xolbuki, uchrashuv davomida OʻFA jamoasi sezilarli ustunlikka erishdi. Ammo, lekin, biroq... omad kelmasa qiyin ekan! Ikkinchi yarim final juftligida bu kabi musobaqalarda ilk marotaba qatnashayotgan "Agrosanoat majmuyida xizmatlar koʻrsatish markazi" DUK jamoasi Davlat bojxona qoʻmitasi ustidan 2-1 hisobida gʻalabaga erishdi va finalga yoʻl oldi. Jamoamizga omad yor bo'lsin! ½ final Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi – “Xalq banki” – 0:3 Agrosanoat majmuyida xizmatlar koʻrsatish markazi DUK – Davlat bojxona qoʻmitasi – 2:1   3-oʻrin uchun 29-oktyabr, soat 10:00 Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi – Davlat bojxona qoʻmitasi   Final 30-oktyabr, soat 16:00 “Xalq banki” – Agrosanoat majmuyida xizmatlar koʻrsatish markazi DUK    

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Oct 29, 2020

Чорак финал довони ҳам забт этилди

Тарихда илк маротаба Аграр соха вакиллари Юксак мақомга эга “Жисмоний тарбия ва спорт вазири” кубогида кучли тўртликдан жой олмоқда. Бу йўлда “Агросаноат мажмуида ҳизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги”ни (7-1), Ўзбекистон Республикаси Экология қўмитасини (8-2), "Ўзстандарт агентлиги"ни (пеналтилар сериясида 3-1) ва Микрокредит банк АТБ ни (3-0) ҳисобида енган ҳолда Марказ вакиллари ярим финалда. Умуман олганда кучли 4 ликдан жой олиш бугунги кунда ҳар жамоанинг ҳам қўлидан келмайди албатта. Агросанаот мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази жамоаси 28 октябрь куни ярим финалда "Давлат Божхона қўмитаси" билан бахс олиб боришини ҳисобга олсак, Марказ ташаббускорлари финал деб аталмиш саҳнага 1 қадам қолганини сезмайхам қолди. Ярим финал учрашувлари 28 октябрь куни соат 14:00  да "Бунёдкор" академияси машғулотлар базасида бўлиб ўтади. Жамоага омад тилаб қоламиз!  

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Oct 27, 2020

Markazning urugʼchilik yoʼnalishi ISTAga aʼzo boʼldi

Markazning urugʼchilik yoʼnalishi ISTA halqaro tashkilotga aʼzoligiga qabul qilindi. Ushbu tashkilot oʼzi nima, nima bilan shugʼullanadi va Markazga ISTA tashkilotiga aʼzo bщlish nima beradi.  Xalqaro urugʼlarni sinash assotsiatsiyasi (ISTA) 1924 yilda tashkil yetilgan va dunyo boʼylab 100 dan ortiq aʼzolarga yega. Bu turli mamlakatlar qonunlarida belgilangan urugʼlarning tovarlilgini tekshirish huquqiga yega boʼlgan laboratoriyalar birlashmasi. Uning vazifalariga urugʼlanish qobiliyatini, urugʼ kuchini va urugʼlarda genetik jihatdan modifikatsiyalangan organizmlarning (GMO) tarkibini aniqlash usullarini aniqlash kiradi. ISTAga aʼzo laboratoriyalar tomonidan tasdiqlangan sinov natijalari Jahon Savdo Tashkilotining (JST) xalqaro urugʼlik aylanishidagi savdo sheriklari tomonidan qabul qilinadi. Bundan koʼrinib turiptiki urugʼchilik sohasida ushbu assotsiatsiyaga aʼzo boʼlish nafaqat Markaz, balki mamlakatimiz uchun ham keng imkoniyatlar yaratadi, Respublikada yetishitirilayotgan urugʼchilik mahsulotlarini halqaro bozorga chiqishida, eksport potentsialini yana oshirishida muhim oʼrin tutadi.

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Oct 21, 2020

Уруғлик пахтани териш тартиби ҳақида

Уруғлик пахта майдонларида етиштирилган ҳосилни ўз вақтида ва уюшқоқлик билан териш ҳамда келгуси йил ҳосили учун юқори сифатли уруғлик чигит тайёрлаш мақсадида қуйидагиларга эътибор қаратилиши лозим: - уруғлик пахталар 60-70 фоиз очилган ва апробациядан ўтган ғўза майдонларидан навга хос бўлган ғўза тупининг 3 - 7 ҳосил шоҳларидаги 1 - 2 ўринда жойлашган, тўлиқ очилган ва касалланмаган чаноқлардан терилади. Терим ишларига апробаторлар, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази ходимлари томонидан инструктаждан ўтган махсус теримчилар жалб этилади; - уруғлик пахта махсус чўнтакли, 1-категорияли этакларга терилади; Бунда навга хос бўлмаган ўсимликлар ва нимжон очилган чаноқлардаги пахталарни этакнинг махсус чўнтагига терилади; - уруғлик пахтани белгиланган тартибда сифатли қилиб терилишини назорат қилиш мақсадида 50 нафаргача теримчиларга биттадан агроном-мутахассис бириктирилади; - териб олинган уруғлик пахталарни давлат стандарти талабларида топшириш мақсадида ҳар бир уруғчилик хўжалигида кунлик териладиган пахта миқдоридан келиб чиқиб 6 тоннадан 20 тоннагача сиғимга эга бўлган қуритиш хирмонлари ташкил этилади; -элита авлодли уруғлик пахталар махсус қопларга терилиб, ҳосил йили, ғўза нави, уруғчилик хўжалиги номи ёзилган ҳолда куннинг ёруғ вақтида топширилади; -мавсум охиригача уруғчилик хўжалигининг тиркамасида фақат битта нав ва битта авлод ташилиши назорат қилинади; -элита авлод уруғлиги етиштириладиган майдонларда ғўза дефолиацияси ўтказиш тақиқланади. Биринчи, иккинчи ва учинчи авлод уруғлиги етиштириладиган майдонлар ярусли пахта териш машиналарида териш кўзланганда ғўза дефолиацияси юмшоқ таъсир этувчи рухсат этилган препаратлар билан ҳосилнинг камида 40-50 фоизи очилганда ўтказилади; - уруғлик пахтани қабул қилиш жараёнида ҳар бир масканга туманлар қишлоқ хўжалик бўлимлари, Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳудудий бошқармалари, шартнома асосида “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК, пахта-тўқимачилик кластер корхоналаридан масъул вакиллар бириктирилади; - “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК мутахассислари уруғлик пахтани қабул қилиш, жамғарилган уруғлик пахталарни дастлабки сифат кўрсаткичларини прогноз таҳлил қилиш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш, чигитни туксизлантириш, дорилаш, қадоқлаш жараёнларининг давлат стандартлари ҳамда белгиланган регламентларга риоя қилган ҳолда бажарилишини назорат қилиш ишларига шартнома асосида жалб қилинади. Уруғлик пахталарни қуритилган ҳолда, намлик ва ифлослик даражаси O’z DSt 642:2013 “Уруғлик пахта. Техникавий шартлар” давлат стандарти талаблари асосида сутканинг ёруғ кунида кеч соат 19:00 гача топширилиши шарт.

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Sep 27, 2020

Уруғчилик соҳасидаги лабораторияларни модернизация қилиш ишлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4803-сонли қарори қабул қилинди.  Қарорга мувофиқ, Марказнинг Уруғчилик йўналишидаги лабораторияларни модернизация қилиш учун 4 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши белгиланган. Бугунги кунда, “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий лабораторияси”ни қайта аккредитациядан ўтказилиб, қўшимча равишда 20 турдаги экин уруғлари ва кўчат материалларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш фаолияти йўлга қўйилди. “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаштириш идораси”нинг аккредитация доирасини кенгайтирилиб, 170 турдаги дуккакли, мойли, техник, ем-ҳашак, сабзавот-полиз, уруғ данакли мева дарахтлари, ток кўчатлари ва бошқа экинлар уруғлари ва кўчатларини сертификатлаштириш фаолияти йўлга қўйилди. Натижада, Республикада деҳқон ва фермер хўжаликларида сифати кафолатланган, сертификатлаштирилган ва Ўзбекистон иқлим шароитига мос келадиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатлари экилиши йўлга қўйилади ҳамда келгусида сифатли ва мўл ҳосил олинишига эришилади.  

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Sep 25, 2020

Дон йўналиши бўйича 2020 йил 8 ой мобайнида амалга оширилган ишлар

2020 йилнинг 8 ой мобайнида  дон йўналиши сертификатлаштириш бўлими томонидан 1 млн 565 минг тонна импорт қилинган, яъни, четдан келтирилган дон ва донни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар, жумладан, 1 млн 284 минг тонна буғдой дони, 191 минг тонна ун ва 91 минг тонна бошқа дон ва дон маҳсулотларига (макка, арпа ва ёрмалар) мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган 2020 йил  4 июндаги баёнининг 14-бандида берилган топшириқни бажариш мақсадида “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги 190 та дон қабул қилиш масканларига қабул қилинган 3 млн 113 минг 655 тонна товар донларидан 1140 та намуналар танлаб олинди ва улардан 380 та ўртача намуналар ажратилди ва “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси филиалларининг 12 та дон ўйналиши бўйича иқтисослаштирилган лабораторияларида янги дон ҳосили сифатини таҳлилий кўрикдан ўтказиш, технологик тавсифларини ўрганиш бўйича синовлар ўтказилди. Шунингдек, дон йўналиши бўйича Марказий лаборатория томонидан тажриба йўли билан нон ёпиш ва натижалари бўйича новвойчилик хусусиятлари баҳолаш ишлари амалга оширилди.    

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Sep 23, 2020

So'rovnoma

Tashkilot xizmati sifatini baholang
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Aloqa

Manzil: O'zbekiston Respublikasi, Toshkent shahri, M-14, 27 uy
Telefon: +998 (71) 244-87-49
Faks: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Qayta bog'lanish