Алоқа
“Уруғчилик тўғрисида”ги қонун ҳамда Ҳукумат қарорлари ижроси юзасидан Марказнинг уруғчилик йўналишида 2020 йилнинг 15 сентябригача бир қатор ишлар амалга оширилди:
Сертификатлаштириш бўйича:
- 69 319 тонна уруғлик чигит;
- 13 390 тонна уруғлик картошка;
- 1 009 тонна уруғлик маккахўжори;
- 433 тонна мойли экинлар (соя ва кунгабоқар)уруғлари;
- 245 тонна уруғлик шоли;
- 23 тонна бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари (мош, пиёз, лавлаги, сабзи, нўхот, зиғир, беда ва тамаки уруғлари) экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича сертификатлаштирилган.
Бошқа хизмат турлари бўйича:
- 84 968 тонна уруғлик пахта тозалаш ва тайёрлаш жараёнларида сифати бўйича ҳар 2 соатда таҳлиллар ўтказилиб, уруғлик чигитларни сифати таъминланди;
- 221 301 тонна уруғлик бошоқли дон материаллари яшовчанлигини аниқлаш синовлари ўтказилди;
- 2 803 та фермер хўжаликларининг жами 67 214 гектар уруғлик ғалла майдонларини мониторинг қилиш, апробация кўриги ва сифатли уруғлик жамғариш тадбирларига тайёрлаш ишлари ўтказилди.
Шунингдек, бугунги кунда:
- 2 247 та Кластерлар ва фермер хўжаликларининг жами 88 884 гектар уруғлик пахта майдонларини мониторинг қилиш, апробация кўриги ва сифатли уруғлик жамғариш тадбирларига тайёрлаш ишлари ўтказилмоқда;
- уруғлик бошоқли донларни тозалаш-саралаш ва дорилаш жараёнларида ҳар 2 соатда таҳлиллардан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда;
- 138 886 тонна уруғлик бошоқли донлар экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича сертификатлаштирилди. 2020 йил ҳосилидан экиш учун тайёрланган уруғлик бошоқли дон тўдаларини сертификатлаштириш ишлари пешма-пеш амалга оширилмоқда.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш