Алоқа
Айни кунларда Франция Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат барқарорлиги вазирлиги ҳузуридаги “SEMAE – Франция ўсимликлар ва уруғликлар бўйича ихтисослаштирилган кенг тармоқли ташкилоти” таклифига биноан «Ўзагроинспекция» мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳ қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари лабораторияларини модернизатсия қилиш учун гранд маблағларини жалб этиш мақсадида Францияда бўлиб турибди.
Ташриф давомида мутахассислар OESD– Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Франция Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат барқарорлиги вазирлиги, SOS– Сифат ва назорат департаменти, ОSDE – Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, SISASOV – Франция ўсимлик навларини яратувчиларнинг интеллектуал мулк ҳуқуқларини бошқариш ташкилоти, OSVV – Европа Иттифоқи агентлиги (Ўсимликлар навлари ҳуқуқларининг Европа Иттифоқи тизими), GEVES– Ўсимликлар навларини баҳолаш ва уруғлик синовлари ташкилоти, картошка ва маккажўхори уруғчилик секторлари (уруғлик компаниялари ва уларнинг лабораториялари) вакиллари билан учрашиб, лабораторияларни модернизатсия қилиш доирасида ажратиладиган гранд маблағлари қиймати ва уруғликларни сертификатлаштиришга оид масалаларда музокаралар олиб борилмоқда.
Шунингдек, ташриф доирасида соҳани ривожлантириш ва инновацион ғоялар алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида икки давлат ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш