Алоқа
Жорий йилнинг 11-февраль куни „Wyndham“ (олдинги "Дедеман") меҳмонхонасида “Органик пахта етиштириш” мавзусида тренинг бўлиб ўтди.
Тренингда пахтачилик кластерлари раҳбарлари, иш бошқарувчилари, агрономлари, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, стандартлар ва сертификатлаштириш бўйича мутахассислар қаторида Марказнинг пахта йўналиши ходимлари ҳам иштирок этдилар.
Семинарда "Органик пахтачилик агротехнологияси", "Органик пахта етиштириш учун асосий талаблар", "Органик пахта стандартлари", "Сертификатлаштириш" жараёнлари ва тартиблари мавзусида маърузалар тингланди.
Ўқув семинари Швейцариянинг «Органик қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти» (FiBL) нинг экспертлари томонидан олиб борилди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш