Марказда шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сонли қарорига мувофиқ жорий йилнинг 19 декабрь санасида шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича Марказ ходимлари ўртасида мусобақа ўтказилди. 

Ушбу тадбирда Марказнинг пахта, дон ва уруғчилик йўналишлари мутахассислари фаол қатнашдилар. Бахслар жуда қизиқ тарзда бўлиб ўтди. Мусобақа якунида ғолиб ва совринли ўринларни эгаллаган ходимларга Марказ раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУКда спорт ва соғлом турмуз тарзига катта эътибор бериб келинмоқда. Бунинг исботи шу йили ўтказилган футбол бўйича "Бош вазир кубоги" ҳамда "Спорт ва жисмоний тарбия вазири кубоги"да Марказ йигитларининг юқори ўринларни эгалаганлигида намоён бўлмоқда.

Келгусида шу каби мусобақалар доимий равишда ўтказилиши режалаштирилган. 

 

photo2020-12-2109-55-41-2.jpg

photo2020-12-2109-55-43.jpg

photo2020-12-2109-55-42-2.jpg

photo2020-12-2109-55-51.jpg

photo2020-12-2109-55-38.jpg

photo2020-12-2109-55-50.jpg

Published by agroxizmat on 2020 Дек 22

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш