Марказда "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсларининг 2-2021 гуруҳи очилди

Марказ директорининг жорий йилнинг 21 майдаги 108 и/ч-сонли буйруғига асосан 24 майда "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсида 2-2021-сонли гуруҳи фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув курси жами 354 соатдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда пахта толасини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маркетинг асослари, пахтани дастлабки ишлаш регламаенти, ёнғин хавфсизлиги каби мавзуларидан ташкил топган. Ўқув курсида Республикамизнинг пахта кластерлари ва Марказнинг пахта йўналиши ходимлари тингловчи сифатида қатнашмоқдалар. Ўқув амалиёт дарслари 2 июлгача давом этади.

 

photo2021-05-2510-01-19.jpg

 

photo2021-05-2510-01-20.jpg

photo2021-05-2610-44-27.jpg

Published by agroxizmat on 2021 Май 26

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш